Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446

Британия Aдлия вазири илк бор муслима аёл бўлди

2.08.2024   2894   1 min.
Британия Aдлия вазири илк бор муслима аёл бўлди

Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳридан, асли покистонлик депутат Шабана Маҳмуд Лондондаги Қироллик судида бўлиб ўтган тантанали маросимда Буюк Британиянинг янги лорд-канцлери сифатида қасамёд қилди. 

Шу тариқа Шабана Маҳмуд Британия Aдлия вазирлигини бошқарган биринчи мусулмон аёл бўлди ва у адлия бўйича давлат котиби мақомини олди. Бу ҳақда “IslamNews” “ArabNews” электрон нашрига таяниб хабар қилди. 

Маълумот ўрнида 43 ёшли Шабана, касби адвакат, 2010 йилдан бери Бирмингем парламенти депутати, шунингдек, у 2010-2024 йилларда Вазирлар маҳкамасида турли вазифаларда фаолият юритган.

“Лорд-канцлер сифатида қасамёд қилиш қанчалик шараф эканини айтмоқчиман”, – деди Шабана Маҳмуд мазкур маросимда, – “Мен бир вақтлар Бирмингемнинг энг қашшоқ туманларидан бири бўлган “Кичик Хит” шаҳрида ота-онамнинг дўконида кассада ишлаганман” – деб маълум қилди.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Эй имон келтирганлар! Адолатда барқарор туриб, ўзларинг ёки ота-оналаринг ва қариндошларинг зарарига бўлса-да, Аллоҳ учун (тўғри) гувоҳлик берингиз! У (гувоҳлик берилувчи) бой бўладими, камбағал бўладими, Аллоҳ у иккисига (огоҳлик жиҳатидан) яқинроқдир. Бас, адолатли бўлишингиз учун ҳавойи нафсга берилиб кетмангиз! Агар (тилларингизни) бурсангиз ёки (гувоҳликдан) бош тортсангиз, албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир” (Нисо сураси, 135-оят). 

 “Бу биз мусулмонлар дунёда ўз хатти-ҳаракатларимизда адолатни қандай кўришимизнинг асосий ифодасидир. У адолатни ҳамма нарсадан устун қўяди”, – деб хулоса қилди Адлия вазири. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар

Уч нарса танани касал қилади

2.10.2024   1072   1 min.
Уч нарса танани касал қилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Уч нарса танани касал қилади:
1.Кўп гапириш.
2.Кўп ухлаш.
3.Кўп ейиш.

Тўрт нарса баданни қаритади:
1.Ташвиш.
2.Маҳзунлик.
3.Очлик.
4.Уйқусизлик.

Тўрт нарса юзни нурли қилади:
1.Тақво.
2.Вафо.
3.Саховат.
4.Мурувват.

Тўрт нарса ризқни жалб қилади:
1.Тунда қоим бўлиш.
2.Саҳар вақтида кўп истиғфор айтиш.
3.Садақа қилишга одатланиш.
4.Куннинг аввалида ва охирида зикр билан машғул бўлиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади:
1.Тонг вақтида ухлаш.
2.Кам намоз ўқиш.
3.Дангасалик.
4.Хиёнат.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ