Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Июл, 2025   |   28 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:10
Пешин
12:35
Аср
17:37
Шом
19:53
Хуфтон
21:23
Bismillah
23 Июл, 2025, 28 Муҳаррам, 1447

Диний идора раиси ўринбосари Макка шаҳридаги халқаро анжуманда қатнашди

07.08.2024   12428   2 min.
Диний идора раиси ўринбосари Макка шаҳридаги халқаро анжуманда қатнашди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки Муқаддас масжид ходими Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ташаббуси билан Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги - Ислом оламидаги вақфлар ва ислом ишлари бўйича вазирларнинг IX халқаро конференцияси жорий йилнинг 3-5 август кунлари Макка шаҳрида ўтказилди. “Мўътадиллик тамойиллари ва қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлашда Ислом ишлари ва вақф вазирликларининг ўрни” мавзусида ташкил этилган конференцияда 250 га яқин дин арбобларидан иборат ислом оламининг  62 давлатидан таниқли муфтийлар, Вақф ишлари вазирлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди. 

Мазкур нуфузли конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов иштирок этди. Делегация таркибида ЎМИ тасарруфидаги Вақф хайрия жамоат фонди раиси Исохон Абдуллаев ҳам анжуманда қатнашди.

Халқаро конференциянинг очилишида Саудия ислом ишлари Вазири Шайх, доктор Абдуллатиф бин Абдулазиз Ол Шайх барча иштирокчиларни мазкур конференцияда кўриб тургани билан самимий қутлаб, конференцияни юқори савида ўтишида ва барча иштирокчиларни янада фаол бўлишга чақирди.

У ўз нутқи давомида вазирлик ҳозирда дунёнинг турли мамлакатларидаги Ислом ишлари вазирликлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун жадал ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидлаб, бу саъй-ҳаракатлар ортида исломий ишларни ўзаро ривожлантириш, халқаро алоқа ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бағрикенгликни тарғиб қилиш, дунё бўйлаб исломни тўғри тушунишни тарғиб қилиш, Қуръон ва суннатни ҳурмат қилиш ва терроризмга қарши курашишни мақсад қилганини айтиб ўтди. 

Вазирнинг маърузасида Қуддус ва Фаластин масаласи, исломий даъват билан боғлиқ масалалар, масжидларга ҳурмат кўрсатиш ва исломий миллат ҳаётига таъсир кўрсатадиган бошқа масалалар шунингдек, имом-хатибларни тайинлаш бўйича тажриба алмашиш, уларга юкланган дастурлар ва масъулиятлар муҳокама қилиниши таъкидланди. 

5 август куни конференциянинг ялпи мажлисида М.Муҳаммадсиддиқов “Ўзбекистонда ёшларнинг таълим-тарбиясига қаратилган эътибор” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, конференцияда ислом умматини турли гуруҳларга бўлиш, қон тўкиш, мол-мулкка тажовуз қилиш ва мазҳабсизликни тарғиб қилиш каби ҳар қандай ҳаракатлардан мусулмонларни огоҳлантириш зарурлиги қайд этилди. 
Жамиятларда маънавий-ахлоқий ва оилавий қадриятларни муҳофаза қилиш, ёт ижтимоий тушунчалар ёки оиланинг бошқача шаклларини, никоҳдан ташқари жинсий муносабатларни ўрнатишга бўлган уринишларни олдини олиш муҳимлиги таъкидланди.

Конференцияда Ислом ва мусулмонларга қарши нафрат уйғотишга қарши туриш, исломнинг имижини бузиш ва диний ёки ирқий асосда зўравонликка ундашга қарши кураш бўйича маданий дастурлар ишлаб чиқиш белгилаб қўйилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг «Исломофобияга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида»ги резолюциясини қабул қилиш чоралари муҳокама қилинди. Анжуманда саккизта энг муҳим тавсиялар эълон қилинди.

ТИИ Матбуот хизмати

Диний идора раиси ўринбосари Макка шаҳридаги халқаро анжуманда қатнашди Диний идора раиси ўринбосари Макка шаҳридаги халқаро анжуманда қатнашди Диний идора раиси ўринбосари Макка шаҳридаги халқаро анжуманда қатнашди Диний идора раиси ўринбосари Макка шаҳридаги халқаро анжуманда қатнашди Диний идора раиси ўринбосари Макка шаҳридаги халқаро анжуманда қатнашди Диний идора раиси ўринбосари Макка шаҳридаги халқаро анжуманда қатнашди Диний идора раиси ўринбосари Макка шаҳридаги халқаро анжуманда қатнашди
Бошқа мақолалар

Яримта олма ҳаққи

21.07.2025   3710   2 min.
Яримта олма ҳаққи

Собит ибн Иброҳим таҳорат ола туриб ариқда оқиб келаётган бир олмага кўзи тушади ва олмани олиб ейди. Олманинг ярмини еб бўлганида, унинг ҳаққи ҳақида ўйлаб қолади. Шу хаёлда Собит ибн Иброҳим ариқ четидан юриб олма оқиб чиққан боғга киради ва боғ эгасига:

– Еб қўйган яримта олмам учун ҳаққингизни ҳалол этинг. Қолган ярми мана, олинг, – дейди.

– Майли, ҳаққимни ҳалол этаман, фақат бир шартим бор, – дейди боғ эгаси йигитнинг ҳалол, тақволи эканини англаб.

– Шартингизни айтинг, – дейди Собит ибн Иброҳим.

Шунда боғ эгаси:

– Бир қизим бор, уни никоҳингга оласан. Лекин рози бўлишингдан аввал унинг ҳолатидан сени огоҳ этишим лозим. Қизимнинг кўзи ожиз, ҳеч нарсани кўрмайди, соқов – гапирмайди ва яна қулоғи эшитмайди – кар, қимирламайди – шол, – дейди.

Боғ эгасининг гапларини эшитган Собит ибн Иброҳим лол бўлиб қолади. Еб қўйган яримта олманинг ҳаққидан қўрқиб, қизга уйланишга рози бўлади ва:

– Майли, таклифингизни қабул қилдим, зора шу билан Аллоҳнинг розилигига эришсам, – дейди.

Ота қизига оқ фотиҳа беради. Тўй-томошалар ўтгач, Собит ибн Иброҳим салом берганича қизнинг ёнига киради. Қиз саломга алик қайтарганча қўли кўксида қуллуқ қилади.

Йигит бўлаётган ишлардан ҳайратланади: Бу жуда ғалати-ку, соқов эмас экан-да, саломимга жавоб берди. Тик турибди, демак шол ҳам эмас. Қўли кўксида, бундан чиқди кўзлари ҳам кўради”.

Йигит шошганча ташқарига чиқади ва қизнинг отасига: “Бу менга ваъда қилинган қиз эмас-ку, кўр, соқов, кар ва шол деганингизнинг боиси не?!” – дейди.

“Нега энди?” – изоҳ беради қизнинг отаси: “Бу ўша қиз. Кўзи ожиз деганим – унинг кўзлари Аллоҳ ҳаром қилган нарсага боқмаган, қулоғининг карлиги – Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қулоқ тутмаган, соқовлиги ҳам рост, чунки тили Аллоҳнинг зикригагина айланган, шоллиги – ёмон ишга юрмаган”.

Собит ибн Иброҳим бировнинг ҳаққидан қўрққанлиги эвазига олий мукофотга эришади. Вақт ўтиши билан унинг аёли ер юзини илм ва фиқҳга тўлдиражак бир зотга, буюк Имом Абу Ҳанифага ҳомиладор бўлади.