Шу йил 14 август куни “Марказий Осиё халқларининг XXI асрдаги яхши қўшничилик маданияти” мавзусида масофавий анжуман бўлиб ўтди.
Ушбу онлайн тадбирда хориж ва минтақадаги илмий тадқиқот марказлари, Диний идоралари ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
Мазкур масофавий учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳам маъруза билан қатнашди.
Муҳаммадолим домла маъруза аввалида халқаро анжуман иштирокчиларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг салом ва эзгу тилакларини етказди.
Шундан сўнг Диний идора раиси ўринбосари бугунги мураккаб дунёда яхши қўшничилик муносабатларининг аҳамияти, сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро жуда яқин алоқалар ўрнатилгани, мазкур ислоҳотлар динимизнинг эзгу таълимотларига ҳамоҳанг экани ҳақида нутқ сўзлади.
Якунда иштирокчилар мазкур масофавий халқаро анжуман мавзуси ва ўтказилиш вақти ниҳоятда аҳамиятли бўлгани, унда нотиқлар мавзу доирасида қизиқ маълумотлар ва ажойиб ташаббуслар илгари сургани эътироф этилди. Шунингдек, бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш таклиф этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз
Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.
Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси