Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Март, 2025   |   12 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:22
Қуёш
06:40
Пешин
12:38
Аср
16:40
Шом
18:29
Хуфтон
19:42
Bismillah
12 Март, 2025, 12 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди 

12.09.2024   5342   1 min.
Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди 

Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлис аввалида ҳар бир имом-хатиб дин ғами, халқ дарди ва юрт тақдири йўлида астойдил хизмат қилиши лозимлиги, дин пешвоси сифатида, аҳоли, айниқса, ёшларни тўғри йўлга бошлаши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, сўнгги йиллардаги неъматлар қадрига етиш ва берилган имкониятлардан унумли фойдаланишга катта урғу қаратилди. 

Танқидий масалалар муҳокамасида айрим имом-домлалар зиммасидаги бирламчи вазифасига жиддий ёндашмаётгани, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашда етарли саъй-ҳаракат қилмаётгани ва ижро интизомидаги нуқсонлар қаттиқ танқид остига олинди. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидалар, меҳнат шартномалари талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя этмаётган имом-домлаларга чора кўрилгани айтилди. 

2024 йилнинг ўтган саккиз ойида мана шундай хато-камчиликларни содир этган, дин пешвоси сифатида иш фаолиятига эътибор қаратмаган ва меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритган 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилгани ҳамда 2 нафар имом-хатиб ва 2 нафар имом ноибига эса ҳайфсан интизомий чораси қўллангани маълум қилинди.

Муфтий ҳазратлари ҳар бир имом-хатиб дин ва меҳроб омонатини чуқур ҳис этиши, фаолиятини яхшилаб бориши, замон билан ҳамнафасликда доимий билим-малакаларини ошириши ва пешволик мақомига муносиб бўлишини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, барча имом-хатибларни ушбу мартабада шариат ходими сифатида ихлосу муҳаббат, тақво ва садоқат билан хизмат қилишларига даъват этдилар.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва тажрибали имом-хатиблар муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида берилган топшириқлар юзасидан режа ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифалари юкланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди  Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди  Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди  Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди  Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди  Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди  Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди  Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди 
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳамдардлик билдирамиз

8.03.2025   15612   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси 30 йилдан зиёд вақт мобайнида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани бош имом-хатиби сифатида самарали фаолият юритган "Абдуолим ота" масжиди имом-хатиби Охунжон домла Восиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.


Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва Ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин! 


Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Охунжон домла Восиевнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, сафдошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
 

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг». 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси