Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июл, 2025   |   13 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:15
Қуёш
04:58
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:02
Хуфтон
21:37
Bismillah
08 Июл, 2025, 13 Муҳаррам, 1447

Бахтли инсон ким эканини биласизми?

26.09.2024   4332   1 min.
Бахтли инсон ким эканини биласизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳақиқий бахтли инсон – бошқаларни қўйиб, ўзининг айбу нуқсонларини ислоҳ қилиш билан банд бўлган кишидир.
Ҳақиқий бахтли инсон – тирикликни қадрига етиб, бу дунё ўткинчи эканлиги, абадий эмаслигини англаган кишидир.
Ҳақиқий бахтли инсон – Аллоҳни доим зикр қилиб юрадиган, камчилик ва хатоларига истиғфор айтадиган кишидир.
Ҳақиқий бахтли инсон – гапирганда ҳам, эшитганда ҳам фақат ҳудди меваларнинг энг тотлисини танлагандек, энг ёқимлиларини сўзлайдиган ва тинглайдиган кишидир.
Ҳақиқий бахтли инсон – умидсизликка тушмайдиган, бирор мусибат етганда уни тақдирдан деб биладиган, қўлдан кетган нарсага ачинмайдиган кишидир.
Ҳақиқий бахтли инсон – Аллоҳни зикр қилганда қалби ором оладиган, гарчи турмуши танг ҳалатда бўлсада ўзгаларнинг назарида шоду хуррам юрган кишидир.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний туризм марказига борди

07.07.2025   1968   1 min.
Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний туризм марказига борди

Марғилон шаҳрида жаҳон тамаддуни ва ислом илм-фанига беқиёс ҳисса қўшган мутафаккирлардан бири — Имом Бурҳониддин Марғилоний номи билан боғлиқ янги илмий-маърифий туризм маркази барпо этилмоқда. “Наврўз” маҳалласи ҳудудида ташкил этилаётган мазкур мажмуа нафақат юртимиз, балки халқаро миқёсда ҳам аҳамиятга молик лойиҳалардан бири сифатида кўрилмоқда.


Бош режа асосида қурилаётган марказда Бурҳониддин Марғоний илмий-тадқиқот маркази, замонавий шаклда ташкиллаштириладиган музей, миллий услубда барпо этиладиган “Отабек ва Кумуш” уйи, сунъий кўл, мақом театри, гастрономия ва хизмат кўрсатиш марказлари, савдо дўконлари, меҳмонхоналар ҳамда бозор инфратузилмаси назарда тутилган.
 

Мазкур қурилишлар келажакда Марғилон шаҳрининг тарихий, илмий ва туризм салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. Бу жой, шубҳасиз, зиёрат ва илмий тадқиқот мақсадида келувчилар учун ҳам жозибадор масканга айланади.


Шу кунларда мазкур ҳудудда қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бугунги кунда илмий-тадқиқот маркази биноси билан бир қаторда бошқа муҳим иншоотларнинг ҳам қурилиши бошланган.


Марғилон шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар шаҳар бош имом-хатиби Абдулфаттоҳ домла Олимов бошчилигида мажмуа билан яқиндан танишиш мақсадида объектга бордилар. 


Ташриф чоғида имом-хатиблар бу ердаги қурилиш ишларининг ҳолати билан танишдилар, лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти юзасидан масъуллардан маълумотлар олишди. 


Мазкур мажмуа нафақат Марғилон, балки Фарғона водийси ҳамда бутун мамлакатимиз учун муҳим маданий-маърифий маскан бўлиб, у келажакда ёшлар тарбияси, диний соҳа ходимларининг салоҳиятини ошириш, миллий ўзликни англаш ва қадриятларни асраш йўлида хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний туризм марказига борди Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний туризм марказига борди Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний туризм марказига борди Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний туризм марказига борди Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний туризм марказига борди Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний туризм марказига борди
Ўзбекистон янгиликлари