Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Июн, 2025   |   15 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:49
Пешин
12:28
Аср
17:38
Шом
19:59
Хуфтон
21:37
Bismillah
11 Июн, 2025, 15 Зулҳижжа, 1446
Мақолалар

Фотиҳадан аввал зам сура ўқиш

04.10.2024   6200   2 min.
Фотиҳадан аввал зам сура ўқиш

Фотиҳадан аввал зам сура ўқиш

Cавол: Мен баъзида адашиб, Фотиҳадан олдин зам сура ўқиб қўяман. Ўқиётиб эсимга тушиб, кейин Фотиҳани ўқийман. Бу ҳолатда намоз бузилмайдими?

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Фотиҳани зам сурадан аввал ўқиш намознинг вожибларидан саналади. Шунинг учун агар Фотиҳадан аввал зам сура ўқиб қўйса, Фотиҳани ўқиб, ортидан зам сура ўқийди. Намоз охирида вожибни тарк қилгани учун саждаи саҳв қилади.

Агар бир оят ўқигандан кейин эсига тушиб, Фотиҳага ўтса ва бу оят намоздаги қироатнинг фарзини адо қиладиган даражада узун бўлса, бу ҳолатда ҳам саждаи саҳв қилади. Озгина ўқигандан кейин эсига тушиб, Фотиҳага ўтса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди.

Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:

ومن سها عن فاتحة الكتاب في الأولى أو في الثانية وتذكر بعد ما قرأ بعض السورة يعود فيقرأ بالفاتحة ثم بالسورة قال الفقيه أبو الليث: يلزمه سجود السهو وإن كان قرأ حرفا من السورة وكذلك إذا تذكر بعد الفراغ من السورة أو في الركوع أو بعد ما رفع رأسه من الركوع فإنه يأتي بالفاتحة ثم يعيد السورة ثم يسجد للسهو۔‘‘

“Намозхон биринчи ёки иккинчи ракатда унутиб Фотиҳа сурасини ўқимай, зам сура ўқиса, суранинг маълум жойига келганда Фотиҳани ўқимагани эсига тушиб қолса, дарҳол Фотиҳани бошлайди. Кейин зам сура ўқийди. Фақиҳ Абул Лайс бундай деган: “Бу кишига саждаи саҳв вожиб бўлади. Гарчи сурадан бир ҳарф ўқиган бўлса ҳам”. Агар зам сурани тугатиб ёки рукуда ё рукудан бошини кўтарган вақтда эсига тушиб қолса, қайтиб Фотиҳани ўқийди, кейин зам сурани ўқийди (рукуни ҳам қайта қилади). Намозни охирида саждаи саҳв қилади”.

“Раддул муҳтор” китобида, зам сурадан озгина ўқиб қўйган бўлса, деган сўзни қироатдаги фарз адо бўладиган миқдорда ўқиган бўлса, деб изоҳланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда

03.06.2025   12875   1 min.
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлиб ўтмоқда.


Жорий йилнинг 31 май санасида Мир Араб олий мадрасасини 32 нафар, Имом Термизий ўрта махсус диний таълим муассасасини 23 нафар битирувчи битирди. 


Бугун, 3 июн куни эса Андижон вилоятидаги "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 2021-2025-ўқув йили битирувчилари учун тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов иштирок этди.


Эслатиб ўтамиз, бу йил диний олий таълим муассасаларини тамомлаётган 119 нафар битирувчидан 15 нафари аёл-қизлар, ўрта махсус таълим муассасаларини битираётган 436 нафардан 56 нафари аёл-қизлардир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Дунё янгиликлари