Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
01:07 Туркий давлатлар муфтийлари уммат учун муҳим масалаларни муҳокама қилдилар
02:07 Буюк ҳикмат соҳиби меросини кенг тарғиб этиш туркий халқлар бирлигига хизмат қилади
02:45 Мавлиди шариф ва китоблар тақдимоти файзли ўтди
04:39 Нақшбандия ўзликни англаш йўли
05:22 Фахрий устозлар зиёрат қилинди
05:37 Қўқон шаҳар бош имом-хатиби «Юрт ифтихори» эсдалик нишони билан тақдирланди
06:17 Андижон туманидаги “Кўктўнлик ота” жоме масжидида мавлиди шариф шукуҳи
06:43 Шарафли хизматларингиз учун ташаккур, азиз устозлар!
07:11 Имом замон билан ҳамнафас бўлиши керак
07:50 Абитуриентлар учун янги тайёрлов курслари ташкил этилди
08:10 Имом Термизий – ҳадис илми пешвоси
08:52 Тошкент ислом институтига ўқув ишлари бўйича проректор тайинланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шу йил 3-7 январь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 237 нафар педагог-ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Ўқув-машғулотлари махсус режа ва дарс жадвали асосида бўлиб ўтди. Дарслар замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол услублар ёрдамида ўтилди. Унга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармалари, юртимиздаги етакчи олий таълим муассасаларидан маърузачилар таклиф қилинди.
Малака ошириш давомида педагог-ўқитувчиларнинг давлат ва дин муносабатлари, ўқув жараёнида педагогик технологиялардан унумли фойдаланишда билим ва кўникмаларини юксалтириш, талабалар орасида мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур ўқув-машғулотларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар тақдим этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати