Малайзиянинг исломий суғуртаси – такафул ва уни Ўзбекистонда жорий этиш муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида Малайзиянинг «Strategik Horizon Маnаgеmеt System» компаниясининг бош маслаҳатчиси Сайфул Баҳри бин Сароний ва «Аbkari Risk management» компанияси директори Идрус бин Мат Наян билан учрашув ўтказилган. Бу ҳақда @uzdiplomat хабар берди.
Учрашувда Сайфул Баҳри Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг исломий молиявий хизматларга қизиқиши ортаётганини ва исломий суғуртани ривожлантириш учун салоҳият мавжудлигини таъкидлаган.
Малайзиялик экспертлар бу тажрибани хусусий суғурта компанияларида қўллашни таклиф қилган. Ўзбекистонда алоҳида такафул хизматларини ташкил қилиш режалаштирилган.
Малайзия ҳукуматига қарашли «Syarikat Takaful Malaysia Bhd.», «Тakaful Ikhlas Sdn. Bhd.» ва «ETIQA Tаkаful Bhd.» исломий суғурта компанияларини Ўзбекистон давлат суғурта компаниялари билан ҳамкорликка жалб қилиш масаласини кўтарилган.
Такафул суғуртасининг оддий суғуртадан фарқи унда махсус суғурта жамғармаси яратилади. Фонд иштирокчилари олдиндан келишилган тартибда суғурта бадалларини жамғармага ўтказади. Жамғарма ўз аъзоларининг зарарини ушбу маблағ ҳисобидан қоплайди. Йил охирида суғурта ортиқча маблағнинг бир қисми кейинги йилларга захира сифатида олиб қўйилиши ёки жамият низомига асосан иштирокчилар ўртасида тақсимланиши мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#xabar #haj2025
Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар.
Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар.
Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.
Зиёратчиларимизнинг ҳаж амаллари қабул, дуолари мустажоб бўлсин, файзу баракалари ила ўлкамиз нурга тўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати