Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Январ, 2025   |   21 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:43
Пешин
12:39
Аср
15:44
Шом
17:29
Хуфтон
18:46
Bismillah
21 Январ, 2025, 21 Ражаб, 1446

Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+)

10.10.2024   8646   2 min.
Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, “Ҳазрати Имом” мажмуаси зиёратида бўлдилар.  
 

Дастлаб имомлар Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилиб, бу ерда қўним топган уламолар ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, мажмуадаги Мўйи муборак мадрасасида жойлашган Ҳазрати Усмон мусҳафи зиёрат қилинди, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси кўздан кечирилди. 

Кун давомида имомлар Диний идора бўлимларининг иш жараёнини кўздан кечирдилар. Уларга масъул вакиллар ҳар бир бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари, қилаётган ишлари, эришган ютуқ ва муваффақиятлари, шунингдек, келгуси режалари тўғрисида атрофлича сўзлаб берди. Хусусан, имомлар muslim.uz порталининг янги замонавий студиясини кўздан кечириб, бу ерда матнли, аудио ва видео материаллар тайёрланиши ҳақида керакли маълумотларни олишди. Шу билан бирга, Фатво маркази ва “Шамсудинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйи фаолиятлари, Тошкент ислом институти ўқув жараёни билан ҳам яқиндан танишилди. 

Зиёрат ва танишувлардан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Диний идора бўлим мудирлари Шайх Алижон қори Ҳайдаров ва Музаффар Камоловлар имомлар билан учрашув ўтказди. 

Самимий мулоқотда мутасаддилар имомларни ташриф билан қутлаб, юртимизда диний соҳада бўлаётган ўзгаришлар, Диний идора томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериш баробарида ҳар бир имом масъулиятли ва шарафли вазифасини беками кўст адо этиши, пешволик мақомига муносиб бўлиб, ҳар жиҳатдан халқимизга ўрнак бўлиш лозимгини алоҳида таъкидлашди.  

Тадбир сўнгида мазкур имомларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилинди.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+) Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+)
Бошқа мақолалар

Саждаи саҳвда бир томонга салом бериладими ёки икки томонгами?

14.01.2025   4655   1 min.
Саждаи саҳвда бир томонга салом бериладими ёки икки томонгами?

Cавол: Саждаи саҳв қилиш учун салом беришда бир томонга салом бериладими ёки икки томонгами?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳар иккиси ҳам тўғри. Яъни намозхон саждаи саҳв қилишда бир томонга салом берса ҳам, икки томонга салом берса ҳам тўғри иш қилган бўлади. Чунки фуқаҳоларимиз ҳар икки ҳолатни саҳиҳ — тўғри деб фатво беришган. Айрим фуқаҳолар ёлғиз намоз ўқиётган киши – икки томонга салом бериши, имом эса – бир томонга салом бериши яхшидир, деганлар. Чунки имом икки томонга салом берса, эргашувчиларнинг баъзиси намоз тугалланди деб ўйлаб намозга зид ҳатти-ҳаракат содир этиши мумкин, дейишган (“Дурарул ҳуккам” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.