Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июл, 2025   |   13 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:15
Қуёш
04:58
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:02
Хуфтон
21:37
Bismillah
08 Июл, 2025, 13 Муҳаррам, 1447

Имомлар ўртасида спорт мусобақаси юқори кайфиятда ўтди (Фото+)

11.10.2024   15234   1 min.
Имомлар ўртасида спорт мусобақаси юқори кайфиятда ўтди (Фото+)

Шу йил 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллиги томонидан Қарши, Деҳқонобод туманлари ва Шаҳрисабз, Қарши шаҳарларидаги жоме масжидларда фаолият юритувчи имом-хатиб, ноиб, муаззинлардан иборат жамоалар Вакиллик кубоги учун ўтказилган футбол ва волейбол мусобақаларида беллашди.
 

Хусусан, Қарши шаҳри ва Қарши тумани жамоалари футбол, Деҳқонобод тумани ва Шаҳрисабз шаҳри жамоалари эса волейбол мусобақалари бўйича финал баҳси ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.


Якуний натижаларга кўра, футбол мусобақасида 2:1 ҳисоб билан Қарши шаҳар жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, волейбол бўйича эса 2:0 ҳисобида Деҳқонобод тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритди.


Мусобақалар ўта қизиқарли ва таассуротларга бой, кўтаринки кайфиятда ўтди.


Ғолиб ва совриндорлар Вакиллик кубоги, махсус диплом ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирланди.

Қашқадарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Имомлар ўртасида спорт мусобақаси юқори кайфиятда ўтди (Фото+) Имомлар ўртасида спорт мусобақаси юқори кайфиятда ўтди (Фото+) Имомлар ўртасида спорт мусобақаси юқори кайфиятда ўтди (Фото+) Имомлар ўртасида спорт мусобақаси юқори кайфиятда ўтди (Фото+) Имомлар ўртасида спорт мусобақаси юқори кайфиятда ўтди (Фото+) Имомлар ўртасида спорт мусобақаси юқори кайфиятда ўтди (Фото+) Имомлар ўртасида спорт мусобақаси юқори кайфиятда ўтди (Фото+)
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Имом Мотуридийнинг Ҳанафий мазҳабини ёйишдаги ўрни

04.07.2025   9405   1 min.
Имом Мотуридийнинг Ҳанафий мазҳабини ёйишдаги ўрни

Имом Абул Муъин Насафий раҳматуллоҳи алайҳ "Табсиратул адилла" асарларида Хуросон ва Маворауннаҳр аҳолиси ҳанафийликни Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг етакчи шогирди Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний, унинг шогирди Абу Сураймон Жузжоний, унинг дўсти Шайх Абу Бакр Аҳмад, Шайх Исҳоқ Собиҳ Жузжоний, Имом Абу Бакр Жузжоний, Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёдий Ансорий ва Имом Мотуридий силсиласи орқали ўрганган деб келтиради. Имом Насафийнинг таъкидлашларича бу олимлар илк даврдан бошлаб Мовароуннаҳрнинг барча ҳудудларида ҳамда Хуросоннинг Марв ва Балх шаҳарларида ҳанафийлик мазҳабини ёйишда жонбозлик кўрсатишган.

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг эътиқодий қарашларини яхши ўзлаштиришдан ташқари минтақамизда ҳанафийлик тарқалишида муҳим ҳисса қўшганлар.

Косонсой туман "Бузрукҳўжа" жоме масжиди имом-хатиби

Содиқжон Абдураҳманов

Манба: @Softalimotlar

МАҚОЛА