Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Март, 2025   |   7 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:30
Қуёш
06:48
Пешин
12:39
Аср
16:35
Шом
18:24
Хуфтон
19:36
Bismillah
07 Март, 2025, 7 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Миср ва Ўзбекистон муфтийлари фатволар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади

16.10.2024   4230   1 min.
Миср ва Ўзбекистон муфтийлари фатволар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади

Шу йил 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан фатво йўналишида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. 

 Учрашувда Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётганига урғу қаратиб, бунда икки давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига туртки бўлаётганини таъкидладилар. 

Мулоқотда таълим, илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диний-маърифий соҳалардаги ҳамкорликлар тобора ривожланиб бораётганини қайд этдилар. 

Хусусан, Миср Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб ҳазратлари, Миср вақф ишлари вазирлиги ва Дорул Ифто билан доимий алоқалар ўрнатилганини қайд этди. Ўз навбатида, Ўзбекистон заминида ўтказилаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли анжуманнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари ўзаро алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалишини қайд этиб, Ўзбекистон Миср учун муҳим аҳамиятга эга мамлакат эканини таъкидлади. Шунингдек, бу юртда Ислом дини ривожи учун ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққани, жумладан, аҳли сунна вал-жамоа таълимоти асосчиларидан бири Имом Мотуридий, буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий кабиларнинг саъй-ҳаракатлари сабаб бутун Ислом олами XIV асрдан буён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳадисларидан баҳраманд бўлиб келаётганини алоҳида қайд этди. Назир Муҳаммад Айёд Ўзбекистондаги ўзгаришларни доимо кузатиб бораётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти катта аҳамиятга молик эканини таъкидлади.

Келгусида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва диний соҳа ходимлари ўртасида малака ошириш курсларини ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Миср ва Ўзбекистон муфтийлари фатволар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади Миср ва Ўзбекистон муфтийлари фатволар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади Миср ва Ўзбекистон муфтийлари фатволар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади Миср ва Ўзбекистон муфтийлари фатволар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қорақалпоғистонда хайрия тадбирлари қандай бўлмоқда?

6.03.2025   1136   1 min.
Қорақалпоғистонда хайрия тадбирлари қандай бўлмоқда?

Рамазон ойининг фазилатлари баён этилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Бу ойда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Кимда ким шу ойда рўза тутганга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари кечирилади ва дўзахдан озод бўлади. Шунингдек, унга ҳам рўза тутганнинг савобидан ҳеч кам бўлмаган савоб берилади. Демак, ким рўзадорнинг қорнини тўйдирса, Қиёматда Аллоҳ унга кавсар кўлидан бир қултум сув ичиради, натижада у жаннатга киргунча чанқамайди.


Ифторлик деганда, албатта, дастурхон ёзиб, кўп одам чақиришни тушунмаслик керак. Ёрдамга муҳтож одамларга таом ёки керакли маблағни бериш энг яхши ифторлик ҳисобланади.


Рамазон ойи муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти вакиллари, имом-хатиблар,  нуронийлар, маҳалла фаоллари жойлардаги муҳтож оилалар, кекса ёшдаги нуронийлар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, ҳомийлар кўмаги билан уларга моддий ёрдамлар берилмоқда.


Аллоҳ таоло тутаётган рўза, тоат-ибодат ва хайрли амалларимизни даргоҳида қабул айлаб, барчамизни улуғ савобларга эриштирсин!


Бегис АББАЗОВ,

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ходими

Қорақалпоғистонда хайрия тадбирлари қандай бўлмоқда? Қорақалпоғистонда хайрия тадбирлари қандай бўлмоқда? Қорақалпоғистонда хайрия тадбирлари қандай бўлмоқда?
Ўзбекистон янгиликлари