Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Июл, 2025   |   27 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:31
Қуёш
05:09
Пешин
12:35
Аср
17:37
Шом
19:54
Хуфтон
21:24
Bismillah
22 Июл, 2025, 27 Муҳаррам, 1447
Мақолалар

Аллоҳ ва Жаброилнинг саломини олган АЁЛ

06.11.2024   5037   1 min.
Аллоҳ ва Жаброилнинг саломини олган АЁЛ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мана, Хадича қўлида бир идиш билан ҳузурингизга келяпти. Унда нонхуруш (ёки таом) ва ичимлик бор. У ҳузурингизга етиб келганида унга Робби азза ва жалладан ва мендан салом айтинг ва унга жаннатда лаълдан қилинган, ғавғо ҳам, қийинчилик ҳам бўлмайдиган уйнинг хушхабарини беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ ва Жаброил алайҳиссаломнинг саломларини суюкли ёрлари Хадича онамизга етказдилар. У зот ҳам саломларни улкан мамнуният ила қабул қилдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизнинг жаннатдаги мавқеини бундай таърифлайдилар: «Жаннат аёлларининг энг яхшилари Хадича, Фотима, Марям ва Осиёдир». Бу борадаги бошқа бир ҳадиснинг маъноси қуйидагича: «Дунёда ҳам, охиратда ҳам тўртта қадрли аёл бор. Имроннинг қизи Марям, Фиръавннинг хотини Осиё, Хувайлиднинг қизи Хадича ва Муҳаммаднинг қизи Фотима». Ҳазрати Алий розияллоху анху ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бундай деганларини айтади: «(Замонасининг) энг яхши аёли Марям бинту Имрондир. (Замонасининг) энг яхши аёли Хадича бинту Хувайлиддир».

«Миллионер саҳобалар» китобидан

Бошқа мақолалар

“Субҳаналлоҳ” нима дегани?

21.07.2025   2617   1 min.
“Субҳаналлоҳ” нима дегани?

حدثنا أبو جعفر محمد بن علي الوراق نا عبيد الله بن محمد أبو محمد القرشي التيمي نا عبد الرحمن بن حماد نا حفص بن سليمان أنا طلحة بن يحيى بن طلحة عن أبيه عن طلحة بن عبيد الله قال: سألت رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم عن تفسير سبحان الله قال: فقال: هو تنزيه الله عن كل سوء.

 

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан “Субҳаналлоҳ”нинг тафсири ҳақида сўрадим. У зот алайҳиссалом: “У Аллоҳ таолони ҳар қандай нопокликдан поклашдир”, дедилар”.

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД