frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

07.11.2024   4138   1 min.

Шу йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Боку шаҳридаги Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити доирасида Ўзбекистон делегацияси бир қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатларимизнинг анъанавий яқин ва дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш, илм-фан, маданият ва диний-маърифий соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Учрашувда Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммитининг аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, мазкур тадбир халқлар ва турли дин вакиллари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши, бу борада қардош мамлакатлар диний етакчилари ўртасидаги ҳамкорлик жуда ҳам муҳим экани таъкидланди.

Али Асадов ўз сўзида икки мамлакат ҳукуматлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юксак баҳолаб, бундан кейин ҳам Ўзбекистон Озабайжоннинг энг яқин ишончли ҳамкори бўлиб қолишига катта ишонч билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Қорабоғнинг Фузулий шаҳрида умумтаълим мактаби бунёд этилганини эътироф этиш баробарида бу ажойиб мактабни озар халқига совға қилгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик изҳор этди.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Устозлар байрам арафасида тақдирланди

21.09.2026   58120   1 min.
Устозлар байрам арафасида тақдирланди

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида байрам тадбири ташкил этилди.


Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари Абдуҳалил домла Абдуназаров, билим юрти раҳбарияти, «Вақф» хайрия жамоат фонди вилоят филиали мутасаддилари ҳамда педагог ходимлар иштирок этди.


Тадбирда устозлик касбининг шарафи, ёш авлодга диний ва дунёвий илмларни ўргатиш йўлидаги фидокорона меҳнатнинг аҳамияти алоҳида эътироф этилди.


Байрам муносабати билан устоз ва ходимлар моддий ва маънавий рағбатлантирилди: 
 

  • 5 нафар фаол устозга жами 25 миллион сўм (ҳар бирига 5 миллион сўмдан) моддий ёрдам кўрсатилди;

  • 31 нафар устоз ва ишчи-ходимга байрам озиқ-овқат жамланмалари топширилди.


Бундай эътибор ва эъзоз соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш ҳамда таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Устозлар байрам арафасида тақдирланди Устозлар байрам арафасида тақдирланди Устозлар байрам арафасида тақдирланди
Ўзбекистон янгиликлари