Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Март, 2025   |   13 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:20
Қуёш
06:38
Пешин
12:37
Аср
16:41
Шом
18:30
Хуфтон
19:43
Bismillah
13 Март, 2025, 13 Рамазон, 1446

Саҳобанинг Расул алайҳиссаломга муҳаббати сабаб нозил бўлган оят

8.11.2024   6367   1 min.
Саҳобанинг Расул алайҳиссаломга муҳаббати сабаб нозил бўлган оят

Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларининг ичида У зотнинг мавлолари Савбон розияллоҳу анҳу бўлиб, Набий алайҳис саломга ғоят муҳаббатли, у зотни кўрмаса туролмас эди.


Бир куни Савбон Пайғамбар алайҳис саломнинг ҳузурларига ранги бўзарган холда келди. Юзида чуқур маҳзунлик бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй Савбон, сенга нима бўлди, бемормисан?”, дедилар. Савбон: “Йўқ, мен бемор эмасман, ҳеч қаерим оғримаяпти. Бунинг сабаби сизни соғинчингиз, ё Расулуллҳ. Агар сизни озгина кўрмасам қаттиқ соғинаман, ҳатто сизни кўрмагунимча бу соғинч-изтиробим босилмайди.


Бугун ана шундай соғинч ортидан охиратни ўйлаб қаттиқ қўрқиб кеттим. Сиз жаннатда баланд даражага, набийлар билан кўтарилиб кетсангиз. Мен ҳам жаннатга кирсаму, аммо мени даражам сизникидан паст бўлиб, у ерда сизни соғинсам кўролмайманми?” деди. Пайғамбар алайҳиссалом жим туриб қолдилар.


Шунда Жаброил алайҳиссалом мана бу оятни олиб келдилар: “Ким Аллоҳга ва Росулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши” (Нисо сураси, 69-оят).  


Бу оят Савбон розияллоҳу анҳунинг севгиси сабаб умматга барака ояти бўлди. Сизу биз ҳам Аллоҳга итоат қилиб, Росулуллоҳни севиб у зотни суннатларига эргашсак, жаннатда у зот билан бирга бўламиз. Пайғамбар алайҳиссалом бошқа бир ҳадисларида: “Киши (жаннатда)севгани билан бирга бўлади”, деб марҳамат қилганлар. 

Зоҳиджон қори Нўъмонов,

Наманган шаҳридаги “Мулла бозор охунд”

 жоме масжиди имом хатиби

Бошқа мақолалар
Видеолар

Илм – машаққат устига барпо бўлур!

11.03.2025   3507   1 min.

Имом Доримий Aбдуллоҳ ибн Aбдураҳмон Қушайрийдан ривоят қиладилар: “Пайғамбар Довуд алайҳиссалом: “Илм соҳибига темирдан бўлган оёқ кийим олишни ва асоси синиб, оёқ кийими тешилгунча (яъни, яроқсиз ҳолга келгунча) илм талаб қилишни айт”, деганлар. 

 

 

ВИДЕО