Жумодул аввал ойининг сўнгги ҳафтасида рўй берган диний-маърифий соҳадаги муҳим янгиликлар билан танишинг!
00:00 Анонс
00:52 Бутунжаҳон саммитида Ўзбекистон тажрибаси юқори баҳоланди
01:46 Шайх Нуриддин Холиқназар: Табиат — Аллоҳнинг омонатидир!
03:07 Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди
03:47 Перлис муфтийси билан учрашув ўтказилди
04:35 Алломаларимиз меросида ёт ғояларга қарши раддиялар
05:00 “Ислом тамаддуни намояндалари” хиёбони қурилиши билан танишилди
05:35 Таиландликлар учун умра+ зиёрати Бухородан бошланди
05:52 Таълим муассасаларида спорт мусобақалари ўтказилди
06:14 Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгусидир
06:33 “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида тадбирлар ўтказилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#xabar #haj2025
Бугун, 12 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари юртимизга йўл олишди.
Айтиб ўтиш жоиз, бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди.
Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги қулайлик ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчани мамнун этди.
Эндиликда ибодатларни ҳузурланиб адо этган, юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтишмоқда.
Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини қабул айласин. Фарзанду анжумандлари бағрига эсон-омон етиб олишсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати