Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Май, 2025   |   3 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:12
Қуёш
04:53
Пешин
12:26
Аср
17:32
Шом
19:51
Хуфтон
21:26
Bismillah
30 Май, 2025, 3 Зулҳижжа, 1446
Мақолалар

Қулоқ қоққандан кейин қўллар тушириладими?

13.11.2024   3392   1 min.
Қулоқ қоққандан кейин қўллар тушириладими?

Савол: Айримлар намозга қулоқ қоққандан кейин қўлларини боғласа, яна кимлардир қўлларини пастга тушириб кейин боғлайди. Қай бири тўғри?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намозхон такбир айтиб қулоқ қоққандан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки такбирни айтгандан кейин дарҳол боғлайди. Фуқаҳоларимизнинг жавоблари мана шундай бўлган. “Камолуд дироя” китобида бундай дейилган:

وفي ((الظّهيريّة)): ولا يرسل يديه بعد الفراغ من التَّحريمة، بل يضع كما فرغ منها عند أبي حنيفة وأبي يوسف رحمهما الله 

“Заҳирия”да такбири таҳримадан кейин қўлларини туширмайди, балки такбирдан бўшаши биланоқ қўлларини боғлайди. Бу имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳлар наздидадир”.


إذا كبر للافتتاح لا يُفَرِّجُ أصابعه كل التفريج بخلاف حالة الركوع، ولا يُرسل يديه بعد التكبير، بل يأخذهما ويضع يمينه على شماله تحت السُّرَّة

“Намозга кириш учун такбир айтганда бармоқларини рукудаги каби бутунлай очмайди. Такбирдан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки ўнг қўлини чап қўли устига, киндик остига қўяди” (“Фатовои Сирожия” китоби).

Шуни билиш керакки, бу қайси ҳолат афзаллигини ўргатувчи масаладир. Кимдир қўлларини тушириб, кейин боғлаган бўлса, намози бузилган дейилмайди, балки афзал ишни тарк қилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Самарқанд шаҳри – 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти

29.05.2025   3026   1 min.
Самарқанд шаҳри – 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти

 

Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Ислом дунёсининг маънавий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва ҳамжиҳатлик" халқаро форуми ҳамда "Боқий шаҳар" мажмуаси марказида "Самарқанд шаҳри – 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти" тадбирлари бўлиб ўтди.


Унда дунёнинг 20 дан ортиқ ICESCO ташкилотига аъзо давлатларидан вакиллар иштирок этди. 


Ушбу нуфузли тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов ҳамда диний-маърифий соҳа вакиллари қатнашди.


Форум доирасида ICESCO бош директори Салом Бин Муҳаммад Ал Малик томонидан "Ислом дунёси маданий пойтахти"нинг рамзий байроғи ҳамда статуэткаси тантанали топширилди.


Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари