Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448

Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

27.05.2025   19315   1 min.
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад Ал-Малик Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Бу ҳақда “Ал-Арабия” нашри ёзган.


Мулоқот давомида кенгайиб бораётган ҳамкорлик ҳолати юзасидан атрофлича фикр алмашилган. ICESCO томонидан амалга оширилаётган истиқболли ташаббуслар, жумладан 2025 йил Самарқанд шаҳри Ислом дунёсининг маданият пойтахти сифатида нишонланиши таъкидланди.


“Ислом олами маданий мероси: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва ҳамжиҳатлик” мавзусидаги  анжуманда юқори даражадаги расмийлар, жумладан ICESCO таркибидаги давлатлар маданият вазирлари, халқаро ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирок этишига урғу берилди.


Шу муносабат билан ICESCO Бош директори доктор Салим бин Муҳаммад Ал-Малик бир йил давомида ICESCO томонидан республикамизнинг тегишли вазирлик, идоралари билан биргаликда ташкил этиладиган бой, ранг-баранг дастурлар, тадбирлар ташкил этилиши, ташаббуслар илгари сурилишига эътибор қаратди. Бу саъй-ҳаракатлар шаҳарнинг бетакрор маданий-тарихий меросини таъкидлаш, ислом олами цивилизациясидаги етакчилик ролини яна бир бор тасдиқлашдан иборат. 


Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

13.09.2026   3744   1 min.
Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

 «Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.

Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.

Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари