frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Халқаро алоқалар

ИСЛОМ ОЛАМИ БИЛАН МУСТАҲКАМ АЛОҚАЛАР – УСТУВОР ВАЗИФА

Халқаро ҳамкорлик

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон бутун дунё давлатлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатмоқда. 100 га яқин мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан изчил алоқалар йўлга қўйилди. Жумладан:

  • Ислом олами уюшмаси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва унга қарашли Халқаро Ислом фиқҳи академияси, Мусулмон уламолар халқаро уюшмаси, Мусулмон донишмандлар кенгаши каби халқаро ташкилотлар;
  • Саудия Арабистонининг Ислом ва вақф ишлари ҳамда Ҳаж ва умра вазирликлари, Миср Вақф ишлари вазирлиги, «ал-Азҳар» мажмуаси, Иорданиянинг вақфлар, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазирлиги, Ислом Тараққиёт банки, Туркия, Индонезия, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон, Кувайт, Тунис, Россия, Жанубий Корея;
  • Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Кавказ, Туркия, Россия, Литва, Италия мусулмонлари идоралари ва «ал-Азҳар» мажмуаси, Халқаро ислом фиқҳи академияси каби 10 дан ортиқ халқаро диний ташкилотлар билан меморандумлар имзоланди;
  • 30 дан ортиқ давлатдан 100 га яқин делегация ташриф буюрди;
  • 14 та давлатда 50 га яқин нуфузли конференцияларда иштирок этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари аъзо бўлган халқаро ташкилотлар:

  • Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.);
  • Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.);
  • Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.);
  • Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.);
  • Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.);
  • Подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси Илмий Кенгаши (Саудия Арабистони, 2026).

Таълимдаги натижалар

  • Миср, Сурия, Саудия Арабистони, Марокаш, Туркия, Судан, Тунис, Покистон, Малайзия каби давлатларда талабаларимиз таълим олдилар.
  • Иордания, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Россия, Покистон, Миср каби 10 дан ортиқ мамлакатлардаги Қуръон мусобақаларида қориларимиз муваффақиятли иштирок этдилар.

Ҳаж ва умра

  • 2025 йил мобайнида 1.000.000 нафарга яқин зиёратчи умра ибодатини адо этди.
  • Ҳаж зиёратчилари квотаси 15.000 нафарга етди.
  • «Ҳаж ва умра ягона портали» ишга туширилди.

 

Ташриф буюрган мартабали меҳмонлар:

  • Профессор Аҳмад Тоййиб – Миср Бош имоми, «ал-Азҳар» шайхи
  • Муҳаммад Тақий Усмоний – Шайхул ислом, Карачи «Дорул улум» университети проректори
  • Шайх Муҳаммад Аввома – Дунёнинг энг кўзга кўринган муҳаддис олими
  • Ғоним бин Шоҳин ал-Гонил – Қатар Вақф ва ислом ишлари вазири
  • Нур Муҳаммад Соқиб – Афғонистон Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири
  • Юнус Салоҳ Одил – Қуддусдаги «ал-Ақсо» масжиди имом-хатиби
  • Самуел Браунбек – АҚШнинг диний эркинлик бўйича махсус элчиси.