Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Октябр, 2025   |   19 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:12
Қуёш
06:30
Пешин
12:15
Аср
16:05
Шом
17:52
Хуфтон
19:04
Bismillah
11 Октябр, 2025, 19 Рабиъус сони, 1447

Марказ ва ташкилотлар


Фатво маркази
 
    Директор: Шайх Нуриддин Холиқназар
    Кол-марказ: 78-150-33-44
    Email: @SavollarMuslimUzBot
      Сайт: www.fatvo.uz
      Манзил:

Тошкент шаҳар, Қорасарой кўчаси, 47-уй

         

2022 йил 15 мартда ташкил этилган. Марказ ватандошларимизга ишончли ақидавий-фиқҳий маълумотлар етказиш, жума тезисларини тайёрлаш, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб саволларига жавоб бериш, фатво ва раддиялар тайёрлаш, Колл-марказ ва интернет орқали келаётган саволларга жавоб бериш, телевидения ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш каби йўналишларда фаолият юритади.


Вақф хайрия жамоат фонди
 
    Раис: Ж.Саломов
    Телефон: 95-195-16-10
    Email: info@vaqf.uz
      Сайт: www.vaqf.uz
      Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтуҳур тумани, Сузук ота кўчаси 43-уй
         

Фонд кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашиш мақсадида 2018 йилда ташкил этилган. 


“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи
 
    Бош директор: С.Имомназаров
Телефон: 78-150-64-14
Email: m-nashr@mail.ru
      Сайт: www.hidoyat.uz
      Манзил: Тошкент, 100069, Зарқайнар 18-берккўча, 47 “а”- уй
         

2020 йили ташкил этилган.


“Мўйи муборак” мадрасаси кутубхонаси
 
  Бўлим бошлиғи: К.Маҳкамов
Телефон:  
Email:  
     

Мадраса ўн бешинчи асрда “Бароқхон” мадрасаси рўпарасида қурилган. Манбаларга кўра, мадрасада Хожа Аҳрор Валий бир муддат мударрислик қилган. Кейинчалик у бузилади. Тошкент ҳокими Мирзо Аҳмад қушбеги буйруғи билан 1856–1857 йилларда қайтадан қурилади. Унда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг табаррук соч толалари сақлангани учун “Мўйи муборак” деб аталган. Мадраса 2007 йилда қайта таъмирланиб, “Ҳазрати Усмон Мусҳафи” сақланадиган кутубхона-музей сифатида фаоляит юритмоқда.