Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Март, 2026   |   24 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:21
Қуёш
06:39
Пешин
12:38
Аср
16:41
Шом
18:31
Хуфтон
19:43
Bismillah
13 Март, 2026, 24 Рамазон, 1447

Масжид ва зиёратгоҳлар

ЯНГИ ЎЗБEКИСТОНДАГИ ОБОД МАСЖИД ВА ЗИЁРАТГОҲЛАР

Mаmlаkаtimizdа 2100 дан зиёд mаsjidda 3200 га яқин imом-хатиб vа имом nоiblаr фаолият юритмоқда.

Сўнгги йилларда 110 дан ортиқ янги масжидлар oчилди, 400 дан зиёди қайта бунёд этилди, 500 таси таъмирланди.

Имом-хатиблар томонидан 600 дан ортиқ китоб, монография ва рисолалар нашр қилинди.

Ёш имом-хатиб ва имом ноибларни тажрибали имом-хатиб устозларга бириктирилиб, “Устоз-шогирд” мактаби жорий этилди.

Республиканинг чегара туманларидаги аҳоли ва уюшмаган ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий ва диний вазиятни соғломлаштириш учун 300 га яқин имом-хатиблар жалб қилингана бўлиб, жума намозида маъруза қиладилар ва аҳоли билан 1000 дан ортиқ маърифий учрашувлар ўтказмоқдалар.

Рамазонда 2100 дан зиёд масжидларда таровеҳ намозлари ўқилиб, 27 кунлик хатми Қуръонлар қилинмоқда.

Рамазон ойида, ҳайит байрамларида ва бошқа муҳим саналарда тажрибали ва иқтидорли имом-хатиблар АҚШ, Жанубий Корея, Чехия, Литва, Эстония, Полша, Германия, Недерландия, Норвегия, Франция, Буюк Британия ва Россия каби давлатларга хизмат сафарида бўлиб, хориждаги мингдан зиёд ҳамюртларимиз билан уярашиб, мулоқот қилмоқдалар.

Барча масжидларда ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқароларни қабул қилиш йўлга қўйилган. Республика бўйича йилиги 100 мингдан зиёд аҳолини мурожаатлари тингланади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида диний соҳа ходимлари томонидан Республикада 117 954 туп манзарали ва мевали дарахтлар, 170 999 дона гул кўчатлари экилди.

1771 та масжидга қуёш панеллари, 861 та масжидга эса гелеоколлекторлар ўрнатилди.

Хориждаги юртдошларимизга “Ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан ишлаш бўйича услубий қўлланма”, “500 саволга 500 жавоб”, “Таҳовий матнларнинг таржима ва шарҳи”, “Сохта салафийлар хатарлари!”, “Ҳизбут-таҳрир фитнасидан огоҳ бўлайлик!” каби китоб ва рисолалар тарқатилмоқда.