ИСЛОМ МАЪРИФАТИНИ ТАРАРРУМ ЭТИШ МУҚАДДАС БУРЧ
Ҳамюртларимизнинг диний эҳтиёжларини таъминлашда Фатво марказининг ўрни беқёс. 2022 йилда Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази иш бошлади. Марказда 20 ўринли “Cалл-марказ”, фуқаролар мурожаати билан ишлайдиган забардаст уламолар ва интернет тармоғи орқали савол-жавоб қиладиган заковатли фақиҳлар туну кун хизмат қилмоқда. Натижада ҳар йили ўртача 300.000 дан ортиқ саволга батафсил жавоб бермоқдалар.
Эътиборлиси, 2025 йилдан бошлаб ишлаш ёки ўқиш мақсадида чет давлатларда бўлиб турган ватандошларимизнинг саволларига мобил илова ва ижтимоий тармоқлар орқали жавоб бериш имконияти ҳам яратилди.
Фатво маркази уламолари томонидан тайёрланган китоб ва тўпламлар қўшни ва бошқа туркий давлатларда ҳам манбаа сифатида фойдаланилмоқда.