НАЖОТ – ИЛМУ МАЪРИФАТДА
4 та олий диний таълим муассасалари “HEMIS” ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари EMIS таълим тизимига уланган.
Диний таълим муассасаларида ўқитилаётган 90 та фан дастури тубдан янгиланди.
Самарали меҳнат қилган педагог-ўқитувчиларга ойлик иш ҳақининг 20-45 фоизигача устама ҳақ, иқтидорли талабаларга “Имом Бухорий”, “Имом Термизий”, “Эшон Бобохон” стипендиялари тўланмоқда.
Ҳар йили Олий диний таълим муассасаларида 2 та халқаро ва 3 та республика миқёсидаги илмий-амалий конференциялари ўтказилмоқда.
Диний таълим муассасалари битирувчилари масжидларга, диний таълим муассасаларига ҳамда Диний идора бошқарув ташкилотларига ишга тақсимот қилинди.
Тизимда 14 та диний таълим муассасаси мавжуд бўлиб, 4 таси олий, 10 таси ўрта махсус, шундан 2 таси хотин-қизлар ислом билим юртидир. Юртимиз бўйлаб 29 та «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курслари, 2 та илмий тадқиқот маркази фаолият юритмоқда.
Таълим муассасаларида 2300 нафар талабага 400 нафардан зиёд педагог таҳсил бермоқда.
“Хатми кутуб”, “Устоз-шогирд” каби анъанавий ва замонавий интерфаол таълим услублари уйғунлигида дарслар ўтилади.
Таълим муассаларида “Ягона олимпиада”, “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловлари ҳамда “Баркамол авлод” спорт мусобақаси мунтазам ўтказилади.
5 та махсус илмий мактаб ва 1 та халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Олий диний таълим муассасалари:
Тошкент ислом институти
Ҳадис илми мактаби
Мир Араб олий мадрасаси
Имом Термизий номидаги ислом институт
Ўрта махсус диний таълим муассасалари:
Саййид Муҳиддин Махдум
Ҳидоя
Кўкалдош
Хожа Бухорий
Фахриддин ар-Розий
Имом Термизий
Мир Араб
Хадичаи Кубро
Жўйбори Калон
Муҳаммад ал-Беруний
Илмий-тадқиқот марказлари:
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази;
Баҳовуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази.
Илмий мактаблар:
Ҳадис ва калом илми – Самарқанд;
Фиқҳ – Фарғона;
Тасаввуф – Бухоро;
Ақида – Қашқадарё.