Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.
Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда.
Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.
Танлов тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ
#xabar #yil_imomi #tanlov #final
Бомдод намози киргач то қуёш чиққунча Қуръон тиловати, зикрлар, илм ёки бошқа хайри ишлар билан шуғулланиш ўрнига дунёвий гап-сўзлар билан вақт ўтказиш макруҳи танзиҳийдир. Чунки бу вақтда қилинган зикрлар учун жуда катта савоблар ваъда қилинган, мўмин бандага бундай имкониятни бой бериш тўғри келмайди.
Илм билан шуғулланиш, солиҳларнинг ҳикоясини ўқиш ёки тинглаш, меҳмон билан ёки ҳожати бор одам билан гаплашиш хайрли иш ҳисобланади, шунинг учун булар макруҳ эмас, аксинча мустаҳаб бўлади.
Албатта, ҳожат ёки зарурат бўлгани учун дунёвий гаплар сўзлашнинг ҳеч қандай зиёни йўқ.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан