Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Май, 2025   |   3 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:12
Қуёш
04:53
Пешин
12:26
Аср
17:32
Шом
19:51
Хуфтон
21:26
Bismillah
30 Май, 2025, 3 Зулҳижжа, 1446

Пайғамбарлар, солиҳ зотларнинг қайғу вақтидаги дуолари (4 қисм)

14.11.2024   3253   2 min.
Пайғамбарлар, солиҳ зотларнинг қайғу вақтидаги дуолари (4 қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Тўртинчи дуо:

«Аллоҳга таваккул қилдим, Аллоҳ бандаларини кўриб турган Зотдир».

Фиръавн оиласидан иймон келтирган бир мўмин Фиръавнга насиҳат қилиб, Мусо алайҳиссаломни ҳимоя қилади. Унга ўлим ва даҳшатли азоб ваъда қилишади. Шунда ўша мўмин инсон ушбу дуони қилади: «Аллоҳга таваккул қилдим, Аллоҳ бандаларини кўриб турган Зотдир!» (Ғофир сураси, 44-оят).

Бу дуо дарҳол ижобат бўлади: «Аллоҳ уни улар қилган макрларнинг ёмонликларидан сақлади, Фиръавн оиласини эса оғир азоб ўраб олди» (Ғофир сураси, 45-оят).

Отам ваъдасига вафо қилиб, менга ажойиб мукофот бердилар, сўнг «Маҳзун бўлиб қолсанг, мана шу тўртта дуони айтгин» деб, пешонамдан ўпиб, ҳаққимга дуолар қилдилар.

Отамнинг бу насиҳати қалбининг тўридан, меҳр-мурувватга йўғрилиб чиққани учун бу иш менга жуда ёқди. Тўрттала дуони ҳам ёзиб олдим. Қачон тушкунликка тушиб қолсам, шу дуоларни ўқийдиган бўлдим (бир кунда жуда кўп марта айтардим). Уларни ёқтириб қолиб, бирпасда ёдлаб олдим. Шу дуолар сабабли ҳаётим нурафшон бўлди».

 

Жаъфар Содиқ розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бирор нарсадан хавф қилганида Аллоҳ таолонинг «Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!» деган сўзини айтишга шошмаган инсонга ҳайронман. Ахир У Зот кейинги оятда шундай деган-ку: «Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила ёмонлик кўрмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигини изладилар. Аллоҳ буюк фазл соҳибидир» (Оли Имрон сураси, 174-оят).

Ғамга ботганида Аллоҳ таолонинг «Ўзинган ўзга илоҳ йўқ, Ўзинг поксан, мен ўзимга зулм қилиб қўйдим» деган сўзини маҳкам тутмаган одамга ҳам ҳайронман. Ахир Аллоҳ таоло мана шу оятнинг ортиданоқ «Биз бу дуони ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Биз мўминларга ана шундай нажот берурмиз» деган-ку!

Макрга учраган одам Аллоҳ таолонинг «Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳ бандаларини кўриб турувчи Зотдир» деган сўзини айтмаганига ҳам ҳайронман. Ахир Аллоҳ ана шу дуонинг ортидан «Аллоҳ уни улар қилган макрнинг ёмонликларидан сақлади» деган-ку!

Мол-дунёсига, бола-чақасига, соғлигига талафот етганда Аллоҳнинг «Менга катта зарар етди, раҳмлиларнинг раҳмлиси Ўзингсан!» деган сўзларига таянмаган одамга ҳам ҳайронман. Ахир У Зот шу оятнинг ортидан «Биз бу дуони ижобат қилиб, унга етган зарарни кетказдик. Биз Ўз ҳузуримиздан раҳмат, обидларга эслатма ўлароқ унга аҳли оиласини қайтариб, яна шунча ато этдик» деган-ку!

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг
“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Абдулҳамид Умаралиев таржимаси.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди

29.05.2025   9097   1 min.
Навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди

Ҳадис илми мактаби қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курсида таҳсил олган 51-давра тингловчилари уч ойлик сабоқ олиш машғулотларини муваффақиятли якунладилар.


Шу муносабат билан тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди. Тадбирда Ҳадис илми мактаби мутасадди раҳбарлари иштирок этиб, тингловчиларга Қуръон тиловати ва илм йўлида лозим бўладиган муҳим тавсияларини беришди.


Шунингдек, "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курсининг навбатдаги 57-давра машғулотлари ҳам якунланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди Навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди Навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди Навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди Навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди Навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди Навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди
Ўзбекистон янгиликлари