Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июл, 2025   |   13 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:15
Қуёш
04:58
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:02
Хуфтон
21:37
Bismillah
08 Июл, 2025, 13 Муҳаррам, 1447
Мақолалар

Мазҳабда Абу Ҳанифанинг сўзига суянамизми?

18.11.2024   2467   1 min.
Мазҳабда Абу Ҳанифанинг сўзига суянамизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзимизга бир савол бериб кўрайлик. Мазҳабда биз Абу Ҳанифанинг сўзига суянамизми ёки мазҳабдаги муражжиҳ (яъни ихтилофли масалаларнинг бири иккинчисидан устун эканини баён қилган) уламоларнинг сўзигами?

Жавоб: Мазҳабдаги муражжиҳ уламоларнинг сўзига.

Ибн Обидин «Росмул-муфтий»да мазҳаб ичидаги мужтаҳидларнинг гапини олишимиз керак, деб қарор қилган, яъни агар уламолар Абу Ҳанифанинг сўзини маъқуллашса, шуни оламиз. Агар бошқасини таржиҳ қилишса, шунга юрилади. Мана шулардан тезкор хулоса қилишимиз мумкинки, биз, яъни Аҳли сунна шахсга тақлид қилмаймиз, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқалар маъсум эмас. Ҳатто саҳоба ҳам хато қилиши мумкин, Абу Ҳанифа ҳам хато қилиши мумкин, ҳамма хато қилиши мумкин. Шундай экан, кучли йўл туриб, нега хато қилиш чегарасига кириш керак?

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Навбатдаги сайёр семинар Бандихонда ўтказилди

08.07.2025   312   1 min.
Навбатдаги сайёр семинар Бандихонда ўтказилди

Жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказилиб келинаётган намунавий-амалий тадбирнинг навбатдагиси Бандихон туманида ўтказилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари Абдухалил домла Абдуназаров бошчилигида ўтказилган тадбирга Сурхондарё вилояти вакиллиги раҳбарияти, туман бош имом-хатиблари ҳамда отинойилари, шунингдек, Бандихон туманидаги масжид имом-хатиблари, ноиблари, отинойилар, Ҳаж-2024 зиёратчилари ва маҳалла раислари таклиф қилиниб улар иштирокида ишчи гуруҳ тузилди.


Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан туманда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлганлар, жазо муддатини ўтаётганларнинг оила аъзолари, жазо муддатини ўтаб қайтганлар, муқаддам судланганлар, ногирон ва касалманд, эҳтиёжманд фуқаролар, шунингдек табаррук ёшдаги қариялар яшайдиган умумий ҳисобда 30 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирларини олиб бордилар


Сўнг ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилиб, йиғилган қавмга “Юртимизда бўлаётган хайрли ишлар”, “Меҳр-оқибат ва шукроналик фазилати”, “Тинчлик ва осойишталик қадри” ва “Масжидларни обод қилиш” каби долзарб мавзуларда маъруза қилиниб, бир юз ўттиз беш нафардан ортиқ намозхон қамраб олинди.
 
Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Бандихон тумани имом-хатибларининг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.


Сурхондарё вилояти туманлар имом-хатиблари иш самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳнинг фаолияти давом этади. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти вакиллиги
матбуот хизмати

 

Навбатдаги сайёр семинар Бандихонда ўтказилди Навбатдаги сайёр семинар Бандихонда ўтказилди Навбатдаги сайёр семинар Бандихонда ўтказилди Навбатдаги сайёр семинар Бандихонда ўтказилди Навбатдаги сайёр семинар Бандихонда ўтказилди Навбатдаги сайёр семинар Бандихонда ўтказилди Навбатдаги сайёр семинар Бандихонда ўтказилди Навбатдаги сайёр семинар Бандихонда ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари