Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент тумани "Раҳим ота" жоме масжиди имом ноиби Азимжон домла Каримовнинг фарзанди анжуманди вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳуманинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳуманинг яқинларига, хусусан, Азимжон домла Каримовга ҳамдардлик билдирамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uz
#xabar #haj2025
Шу йил 12 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар.
Нурли юзи, қувноқ кўзида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожилар жамоасини таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида эҳтиром ила кутиб олишди.
Ҳожиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати