Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Июн, 2025   |   24 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:30
Аср
17:40
Шом
20:03
Хуфтон
21:41
Bismillah
20 Июн, 2025, 24 Зулҳижжа, 1446

#Янгиликлар “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (06.12.2024)

08.12.2024   15945   1 min.

00:00 Анонс
01:09 Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлмоқда
01:31 Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди
02:37 Ислом институти устози қироат бўйича Ал-Азҳар шайхидан ижоза олди
03:12 Ўзбекистонлик қори Мисрдаги халқаро Қуръон мусобақасида қатнашади
03:39 Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказига Катта Лангар Қуръони факсимилеси совға қилинди
04:17 100 оиладан хабар олиниб, мевали кўчатлар экилди    
04:50 “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди 
05:50 “Фахриддин ар-Розий” мадрасасида илмий-маърифий суҳбат ўтказилди 
06:42 Имом-хатиблар “Яшил макон” лойиҳасида фаол 
07:00 Тошкент ислом институти янги ректори жамоага таништирилди 
07:47 Муфтий ҳазратлари “Инсон азиз ва мукаррам зот!” мавзусида жума мавъизасини қилиб бердилар


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар

Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш

13.06.2025   10130   2 min.
Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш

Савол: Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга  амал қилсак бўладими? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, Chatgpt платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор. Аллоҳ таоло ояти каримада бундай марҳамат қилган:


فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

“Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят).

Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Шундай экан, эътиқод ва дину-диёнатга тегишли нарсаларни ҳам шу соҳанинг билимдонларидан сўраш талаб этилади. Буюк тобеий Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:


 ‌إن ‌هذا ‌العلم ‌دين فانظروا عمن تأخذون دينكم. رواه مسلم

“Албатта, бу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар” (Имом Муслим ривояти).
Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
“Бу илм” сўзидан мурод Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга олиб келган Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан иборат бўлган таълимотдир. Уни ишончли ва адолатли зотлардан олмоқдамисиз ёки йўқ, шунга назар солинглар, яъни қаердан, кимдан илм олаётгангизни аниқ билинглар”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.