Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Тавоф қилиш асосан ҳаж ёки умра ибодати вақтида Каъба атрофида етти марта айланиш билан адо қилинади. Бундан ташқари вақтларда ҳам Масжидул Ҳаромда бўлган зиёратчилар тавоф билан машғул бўладилар, чунки тавоф Каъба ёнида бўлган инсон учун намозга тенг ибодатдир. Ушбу ибодат соат мили айланишига тескари шаклда амалга оширилади.
Бу бир нечта илмий сабаблар билан мувофиқ келади:
Бундан маълум бўладики, биз ҳам Каъбани тавоф қилганимизда бутун олам билан бир йўналишда ҳаракатланамиз.
Биз ҳам Каъба атрофида Одам алайҳиссаломдан тортиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган барча пайғамбарлар тавоф қилган тарзда айланамиз.
Пўлатхон Каттаев,
ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ томонга қарасин. Бу қалбни Аллоҳ таоло Ўзи учун яратган. Кўз, қулоқ, тил ва бошқа аъзолар дунёвий ишлар учун, улар орқали дунёвий мақсадларга эришилади. Лекин қалбни Аллоҳ таоло холис Ўзи учун яратган. Токи, унда Аллоҳнинг тажаллийси (нури) бўлсин, Аллоҳнинг муҳаббати ила яшнасин, Аллоҳнинг зикри ила обод бўлсин.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзал амал банданинг тили Аллоҳнинг зикри ила нам бўлишидир», дедилар.
Тилни Аллоҳ таоло қалбга тушадиган зина қилган. Тил билан зикр қилаверсанг, иншаАллоҳ, у зикр қалбга нақшланиб бораверади. Аллоҳ таолонинг ёди ва муҳаббати шу даражада жо бўлсинки, қалб Аллоҳ таолонинг тажаллийгоҳи (нури тушадиган жой) бўлсин. Тариқат, тасаввуф ва сулукнинг асл мақсади ҳам шудир.
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан