Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Декабр, 2024   |   26 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:48
Пешин
12:29
Аср
15:20
Шом
17:04
Хуфтон
18:24
Bismillah
27 Декабр, 2024, 26 Жумадул сони, 1446
Мақолалар

Бу юртнинг ҳар бир қарич ерида олимнинг изи бор

17.12.2024   1471   5 min.
Бу юртнинг ҳар бир қарич ерида олимнинг изи бор

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, аҳлларига, саҳобаларига ва қиёматгача у зотга эргашувчиларга салавоту саломлар бўлсин!

Ушбу муборак учрашувда бизни Исломга, Ислом даъватига, Исломни ёйишга, Ислом умматига таълим беришга жамлаган Аллоҳ азза ва жаллага шукрлар бўлсин! Бу буюк Аллоҳнинг фазлидир.

Аллоҳнинг фазли ва карами билан улкан яхшиликларни умид қилаётганим ушбу тадбир ташкилотчилари Президент жаноби олийларига ва муҳтарам раҳбарларга ташаккур айтаман.

........мен айтмоқчи бўлган ва тайёрлаб келган нарса биринчи галдаги нарса бу – “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли ушбу конференция мавзусига қисқа ва лўнда изоҳ бериш эди. Ҳа, албатта бу икки сўзнинг изоҳи бутунлай Ислом шарҳига муҳтождир. Тинчлик ва унинг сабаблари, яхшилик ва унинг тур ва сабаблари булар барчаси Ислом остига киради. Лекин бу улуғ, қадимий, мусулмон юрт ҳақида олдин айтган ва ҳозир айтмоқчи бўлган фикр ва мулоҳазаларим шуки: “Эй бу юртнинг аҳли, азиз биродарлар, раҳбарлару уламолар! Эй бу юртнинг устунлари! Аллоҳни гувоҳ қилиб айтаманки бу юртда бирор қарич ер йўқки, у ерни бирор аллома ёки ҳужжатулисломлар босмаган бўлса! Бу юртдан етишиб чиққан ёки бу юртга келиб яшаган олиму уламолар, фозилу фузалолар шу қадар кўпки, сизлардан олдин бу табаррук заминда имомлар, уламолар, ҳужжатулисломлар юрмаган бўлса! Шундай экан, бу азиз юртни эъзозланг! Унинг муқаддасотларини, шаънини, илм-маърифатдаги ютуқларини муҳофаза қилинг, қадрига етинг!”.

Ислом тинчлик динидир. Дастлабки вақтидаги ислом фатҳларига назар солинг, унда Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу фатҳларга киришган ва шаҳид бўлган эди. Ва яна ўша фатҳлардан то ҳозирги кундан 100 йил олдинги давргача бўлган тарихга назар солинг. Шу вақтда илм ва уламолар қандай бўлган?! Илм қай даражада тараққий топган?! Юқорида айтганимдек, уламолар шу даражада кўп эдики ҳар бир қарич жойда албатта бир олим ёки имомнинг изи бор. Барчамиз Имом Бухорийни мадҳ этамиз, сизлар ҳам у зотни мадҳ этасизлар ва юртдош эканлигингиз билан фахрланасизлар.

Аммо, у зот розияллоҳу анҳунинг ҳаётлик даврларида ушбу масжид яъни, “Масжиди Калон” Бухорода машҳур бўлди. Мана шу жойда Имом Бухорийнинг ўзидан 90 минг ўзга юртдан келган олимлар “Саҳиҳи Бухорий”ни эшитган. 90 минг олим мана шу юртга қадам қўйди ва мана шу “Саҳиҳ” китобини муаллифнинг ўзидан эшитдилар (Аллоҳ муаллифдан, мутааххир уламолар, муҳаддислар, муфассир ва мутафаккир олимлардан рози бўлсин!).

Олимларнинг ҳаётларига оид таржимаи ҳолларини ўқинглар. Фалончининг қабри “Чокардиза”да, фалончининг қабри “Чокардиза”да, фалончининг қабри “Чокардиза”да. “Чокардиза” қабристони қаерда? Қаерда у? У Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг мақбараси ёнидаги ердир. Ўша қабристонга қарасангиз, барчаси олимлар ва уламоларнинг қабрларидир, улар мана шу ерни ҳаётлик даврларида, вафотларидан сўнг эса қабрлари билан шарафлантирдилар (Аллоҳ улардан рози бўлсин!). Ўша ерда “Муҳаммадийлар қабристони” деб номланадиган Чокардиза қабристонининг бир қисми жойлашган. Негаки бу ерга фақат исми Муҳаммад ибн Муҳаммад бўлган олимлар дафн қилинган. Шу исмга эга 400 дан ортиқ олим дафн қилинган. “Ҳидоя” китобининг муаллифи, уламоларнинг энг машҳурларидан бўлган Имом Марғиноний вафот этганларида, мана шу қабристонга қўйишга изн сўралган. Бироқ, “Йўқ, унинг исми Муҳаммад эмас” деб рад қилинган. Мана шундай! Уларнинг қабрларининг тупроқларию тошлари илмдан сўзлайди. Қадрдонларим, ушбу юртнинг тошлари ҳам илмдан сўзлайди.

Қадрдонларим! Агар мен мана шу юртдаги илмий тараққиёт қандай бўлганлиги ҳақида гапирадиган бўлсам, суҳбатимиз жуда узоқ давом этади, лекин менга фақат биргина мисол келтиришимга ижозат беринг! Марғилон! Ҳалигача Марғилон шаҳри мавжуд. Ушбу шаҳарда бир олим бўлиб, унинг 6 та ўғли бор эди. Уларнинг барчаси фатво бериш ва дарс бериш даражасига етган олим эдилар. Қачонки, ота ва олти ўғил уйларидан чиқсалар, одамлар: “Бир уйдан 7 та муфтий чиқди” дейишарди. 7 та муфтий бир уйдан чиқди! Ушбу юртдаги илмий ҳаёт мана шундай эди!

Аллоҳ азза ва жалладан ўз фазли-карами билан Ислом умматининг барчасига ва ушбу диёрга шуҳратини, азизлигини, мукаррамлигини, омонлигини, тинчлигини ва осойишталигини бугунги кун замонавий тушунчаларига ва турли-туман қарашларга оғишмайдиган ҳақ Ислом соясида қайтаришини сўраймиз.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, аҳлларига, саҳобаларига ва қиёматгача у зотга эргашувчиларга салавоту саломлар бўлсин!

Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг
“Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан.
Тошкент. 2024 йил 15-октябрь.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Отангизнинг исми Расулуллоҳ ﷺга кўрсатилишини истайсизми?

26.12.2024   2438   1 min.
Отангизнинг исми Расулуллоҳ ﷺга кўрсатилишини истайсизми?

Видеолавҳалар