Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Май, 2025   |   26 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:18
Қуёш
04:57
Пешин
12:25
Аср
17:29
Шом
19:46
Хуфтон
21:19
Bismillah
24 Май, 2025, 26 Зулқаъда, 1446

Расулуллоҳ ﷺнинг масжидларига янги гиламлар тўшалди

18.12.2024   3488   1 min.
Расулуллоҳ ﷺнинг масжидларига янги гиламлар тўшалди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мадинада – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг шимолий қисмига янги гиламлар тўшалди. Ушбу ташаббус Пайғамбаримиз масжиди маъмурлари томонидан амалга оширилди.

Ташриф буюрувчи зиёратчилар ўз ибодатларини янада қулай адо этишлари учун ушбу хайрли ишга қўл урилди. Эски гиламлар ўрнига сифатли янги гиламлар солинди, бу эса ўз навбатида зиёратчиларга қулайлик, ўзгача кайфият бағишлайди.

Гиламларни алмаштириш жараёнида зиёратчиларнинг ибодатларига халақит бермаган ҳолда пухта рeжа билан янги гиламлар  солинди. Бу эса зиёратчиларнинг ибодатларини узлуксиз адо этишга имкон берди.

Бошқа мақолалар

Сиз шундай касалликка чалинганмисиз?

23.05.2025   1255   1 min.
Сиз шундай касалликка чалинганмисиз?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Дунёда бир касаллик бор. Унинг номи "неъматга ўрганиб қолиш"дир.

Бунда неъматларга шу қадар ўрганиб қоласизки, гўё улар неъмат эмасдек.

Уйингизга кирасиз. Аҳлингиз соғ-саломат. Бунинг учун шукр қилмайсиз. Чунки бу неъматга ўрганиб қолгансиз.

Истаган нарсангизни сотиб оласиз. Буни сизга инъом қилган Зотга шукр қилмайсиз. Чунки сотиб олишга ўрганиб қолгансиз.

Уйқудан уйғонасиз. Соғ-саломатсиз. Ҳамд айтмайсиз. Чунки аъзоларингиз шу қадар яхши ишлаяптики, уларнинг ичингизда борлигини ҳатто унутиб юборгансиз.

Энди билдингиз. Ҳамд ҳамроҳингиз бўлсин!

Алҳамдулиллаҳ....

Абдулқодир Полвонов