Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Мадинада – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг шимолий қисмига янги гиламлар тўшалди. Ушбу ташаббус Пайғамбаримиз масжиди маъмурлари томонидан амалга оширилди.
Ташриф буюрувчи зиёратчилар ўз ибодатларини янада қулай адо этишлари учун ушбу хайрли ишга қўл урилди. Эски гиламлар ўрнига сифатли янги гиламлар солинди, бу эса ўз навбатида зиёратчиларга қулайлик, ўзгача кайфият бағишлайди.
Гиламларни алмаштириш жараёнида зиёратчиларнинг ибодатларига халақит бермаган ҳолда пухта рeжа билан янги гиламлар солинди. Бу эса зиёратчиларнинг ибодатларини узлуксиз адо этишга имкон берди.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Жума кунида садақа беришнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли, Рамазон ойида садақа беришнинг бошқа ойларда садақа беришга нисбатан фазли кабидир”, деди.
Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни соя бўлади;
• инсон вафотидан кейин ҳам ажр-савобни кўпайтириб туради.