Financial Times ушбу мавзу бўйича кўплаб тадқиқотларни таҳлил қилган ҳолда шундай хулосага келди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили руҳий тушкунлик ва ташвиш туфайли 12 миллиард иш куни йўқотилади. Бу эса жаҳон иқтисодиётига 1 триллион доллар зарар келтиради.
Руҳий саломатликнинг ёмонлашув жараёни COVID-19 пандемияси билан кучайди, дейилади мақолада. Қайд этилишича, 2020-2021 йилларда дунёда депрессия ҳолатлари 25 фоизга ошган. ЖССТ одамларнинг руҳий саломатлиги бугунги кунга қадар 2019 йил даражасига қайтмаганини айтмоқда.
Deloitte тадқиқотлари шуни кўрсатадики, руҳий саломатлик муаммолари бизнесда, айниқса, молия ва суғурта соҳасида ишлайдиган одамлар орасида кенг тарқалган.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.
БИРИНЧИСИ, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.
ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишимизга тавфиқ ато этсин!
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади