Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Июн, 2025   |   20 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:01
Хуфтон
21:40
Bismillah
16 Июн, 2025, 20 Зулҳижжа, 1446

Ким зино қилса, ундан иймон чиқиб кетади...

18.12.2024   3629   1 min.
Ким зино қилса, ундан иймон чиқиб кетади...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зино қилувчи зино қилаётган вақтида мўмин бўлмайди» деб огоҳ қилганлар (Саҳиҳи Бухорий).

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бунинг маъносини бундай нақл қилганлар:

«Зино сабабли инсондан иймон нури суғуриб олинади».

Имом Табаронийдан қилинган бошқа бир ривоятда бундай дейилади:

«Ким зино қилса, ундан иймон чиқиб кетади. Кейин агар тавба қилса, Аллоҳ таоло тавбасини қабул қилади» (Фатҳул Борий).

Ўйлаб кўрадиган ўрни шуки, иймондан маҳрум бўлиш бир неча лаҳзалар учун бўлса-да, жуда хатарли! Айни ўша маҳрумлик лаҳзаларида Аллоҳ таоло тарафидан ўлим келиб қолса, иймонсиз кетган бўлади. Бундай хотимадан Аллоҳ таоло сақласин. Бундай ёмон оқибатни инсон тааммул қилса, оёқлари кишанланиб, фаҳш тарафга юришдан тўхтаб қолади. Биз зино ва зинонинг барча сабаблари ва важҳларидан ўзимизни сақлашга батамом ҳаракат қилишимиз лозим.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

12.06.2025   6071   1 min.
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

#xabar #haj2025

Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар. 


Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар. 


Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.


Зиёратчиларимизнинг ҳаж амаллари қабул, дуолари мустажоб бўлсин, файзу баракалари ила ўлкамиз нурга тўлсин! 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари