Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Июл, 2025   |   15 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:59
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:02
Хуфтон
21:36
Bismillah
10 Июл, 2025, 15 Муҳаррам, 1447

Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди

20.12.2024   76702   1 min.
Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди

2024 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби раҳбарлигида вакиллик  мутахассислари, Наманган шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари ҳамда бош мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтгани, унда бир қатор тавсия ва кўрсатмалар берилгани юзасидан батафсил тўхталиб ўтилди.  
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги имом-хатиблар меҳнат самарадорлиги, маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирлар ва маҳаллабай ишлаш тизими ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар билан ишлаш жараёнига оид умумий фаолиятни ўрганиш ва баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича «KPI – Имомларни баҳолаш мезони» лойиҳаси ишлаб чиқилгани айтиб ўтилди. 
Бундан ташқари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2024-йил 14-декабрдаги 11/3113-сонли топшириғига асосан ҳар бир масжид ўзи жойлашган ҳудуддаги Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Ҳудудгазтаъминот АЖ бўлимларига 2025-йил электр энергияси ва табиий газ учун янгиланган таъриф бўйича шартнома тузиш ва лимит олиш ишларини ташкил этиш вазифаси топширилди.
Бош имом-хатиблар бош мутаваллилар орқали масжидларга ишга қабул қилинган ва вазифасидан озод этилган ходимларни буйруқ чиққан санадан бошлан уч кун муддатда ЯММТ (Ягона миллий меҳнат тизими)га киритилишини таъминлаши таъкидлаб ўтилди. 
Шунингдек, масжидлар имом-хатиблари ва имом-ноиблари ўзларига бириктирилган МФЙларда ҳожилар билан амалга оширишлари лозим бўлган ишларни янада яхшилаш алоҳида урғу қаратилди.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилоят вакиллиги 
Матбуот хизмати

Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди Наманган вилоят вакиллигида йиғилиш ўтказилди
Бошқа мақолалар

Янги кун қачондан бошланади?

09.07.2025   2826   1 min.
Янги кун қачондан бошланади?

Савол: Исломда янги кун қайси соатдан бошлаб киради? Масалан, шартли қабул қилинган тартиб бўйича соат 00:00 янги куннинг бошланиши саналади? Исломда янги куннинг бошланиши ва тугаши қайси вақтдан эътиборга олинади? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Динимизга кўра, кун шом вақтидан бошланади ва кейинги шомгача давом этади. Бошқача қилиб айтганда, исломда кун кеча билан бошланади ва унинг эртасида кун ботиб, кундуз тугаганида, ўша кун ҳам якунланади. Бунга оят ва ҳадислардан кўплаб далиллар бор.
Фақат айрим аҳкомларда куннинг бошланиши бомдод намозининг вақти кириши (субҳи содиқ)дан бошланади ва кун кейинги бомдод вақтигача давом этади. Масалан, Ҳажда Арафот водийсида туришда ҳукм шундай.

Шунингдек, айрим ҳолларда “кун” тушунчаси юқоридагидек, 24 соатдан иборат (сутка) маъносида эмас, балки тунга муқобил – қарама-қарши маънода қўлланилиши ҳам мумкин. Бу ҳолда кун бошланиши бомдод вақтидан то қуёш ботгунигача бўлган муддат, яъни кундуздан иборат бўлади. Бунга мисол учун “бир кун рўза тутиш” деганда айнан шу муддат назарда тутилади.

Хулоса қилиб айтганда, динимиздаги умумий қоидага кўра, куннинг бошланиши кун ботганидан бошланиб, кейинги кун ботишигача давом этади. Айрим истисно қилинган ҳолатларда куннинг қачон бошланиб, қачон тугаши диндаги ҳукмларга қараб фарқ қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.