Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Май, 2025   |   28 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:16
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:48
Хуфтон
21:21
Bismillah
26 Май, 2025, 28 Зулқаъда, 1446

Набавий қайтариқлар (3 қисм)

25.12.2024   4215   1 min.
Набавий қайтариқлар (3 қисм)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтардилар:

  1. Қуёш чиқаётганда, токи найза бўйи кўтарилмагунча ва асрдан сўнг токи қуёш ботгунга қадар намоз ўқишдан қайтардилар.
  2. Ҳажр (аразлашиш)дан қайтардилар. (Яъни, мусулмонни бошқа мусулмон биродаридан ҳажр қилишидан қайтардилар).
  3. Янги тиллани эски тиллага сотишдан қайтардилар.
  4. Сочни баъзи ерини олдириб, баъзи ерини қолдиришдан қайтардилар.
  5. Ўғрилашдан, ҳазфдан (кўрсаткич бармоқлари орасига тошчани яшириб отишдан) қайтардилар.
  6. Ўлганларни сўкишдан қайтардилар.
  7. Итга нарх қўйиш, сотишдан қайтардилар. (Изоҳ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ манфаати бўлганларини сотса бўлади деганлар. Баъзи уламолар фақат ов итларини сотиш жоиз деганлар).
  8. Мешнинг оғзидан сув ичишдан қайтардилар.
  9. Закарни ўнг қўл билан ушлашдан қайтардилар.
  10. Ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтардилар.
  11. Аёлларни жанозага эргашишдан қайтарганлар.
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Динда ғулув кетишнинг салбий оқибатлари

23.05.2025   3966   1 min.
Динда ғулув кетишнинг салбий оқибатлари

Исломда "ғулув" дин илмини англашда ҳаддан ошишдир. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "Айтинг: "Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!" (Моида сураси, 77-оят).

Расулуллоҳ алайҳиссалом "Аллоҳ таоло шариатда зиёда чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар", деб уч марта айтишларида, динда ҳаддан ташқари зиёдалик қилиш инсонни ҳалок қилиш билан тенг эканлигидан огоҳлантирмоқдалар. 

Динда ғулувга кетиш мусулмон жамиятларида ихтилоф ва гуруҳбозликка, фитнага ва охир-оқибат ақиданинг бузилишига олиб келади. Ислом тарихида хавориж, мўътазила ва бошқа оқим ва тоифаларнинг вужудга келиши ҳам, асосан, динда ғулувга кетиш натижасида содир бўлган. 

Айни вақтда, ғулувга берилганлар динни ўта оғир ва машаққатли тушунтирганлари боис одамлар тўғри йўлдан адашиб, ундан безиб қоладилар. Динда ғулувга кетиш ҳақида сўз юритилганда ақидапараст оқимларнинг ақидавий масалаларда ғулувга кетганлари ва уларнинг хатолари ҳамда бу эътиқодлари соф исломий таълимотларга нақадар зид эканини эсламасдан иложи йўқ. 

Ғулувга кетиш, саркашлик, итоатсизлик, манмансираш каби иллатлардан холи бўлган ўтмиш аждодларимиз динимизни асраб-авайлаб, бизгача етказдилар. Шундай экан, диннинг мусаффолигини асраш ва уни келажак авлодга асл холича етказиш бизнинг вазифамиздир.

Абдуғоффор Ҳакимов, Мингбулоқ тумани

"Қўш қишлоқ" жоме масжиди имом-хатиби