Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Июл, 2025   |   5 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:42
Қуёш
05:16
Пешин
12:35
Аср
17:33
Шом
19:46
Хуфтон
21:13
Bismillah
30 Июл, 2025, 5 Сафар, 1447
Мақолалар

Солиҳлар Рамазон ойини қандай ўтказардилар?

18.03.2024   5362   2 min.
Солиҳлар Рамазон ойини қандай ўтказардилар?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Муалло ибн Фазл айтадилар: “Солиҳ зотлар Рамазон ойи киришидан олти ой олдин Аллоҳ таолодан Рамазон ойига етказишини сўраб дуо қилар эдилар. Рамазондан кейинги беш ой мобайнида Рамазон ойида қилган ибодатлари ва солиҳ амалларини қабул қилишини илтижо қилиб сўрардилар”.

Саҳобаи киромлар Рамазон ойи кириб келиши билан жуда ҳам хурсанд бўлар ва ўзларидаги шоду хуррамликни зоҳир қилишар эди.

Зубайд Ёмий розияллоҳу анҳу саҳобаи киромларни жамлаб, Қуръон тиловат қилиш ва уни бир мартабадан кўп хатм қилиш борасида мусобақалашар эдилар.

Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кириши билан бошқа ишларни қуйиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи кириши билан ҳадис айтиш ва илм мажлисидан узулиб, мусҳафдан Қуръон тиловатига киришардилар.

Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида намоздан ташқари олтмишта хатм қилардилар”.

Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кирса: “Албатта бу ой Қуръон тиловат қилиш ва мискинларга таом улашиш ойидир”, деб айтардилар.

Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳар куни кундузи битта хатм, Рамазондан сўнг эса ҳар уч кунда хатм қилар эдилар.

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи келиши билан ўзларига вазифа қилиб олган вирдларини тўхтатиб, Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўлардилар.

Имом Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ҳаммод ибн Абу Сулаймон сахий бой киши эди. Рамазон ойида ҳар куни юз кишига ифторлик қилиб берарди. Ийд намози ўқиб бўлингандан сўнг уларнинг ҳар бирига юз дирҳамдан эҳсон берарди”.

Аллоҳ таоло бу муборак ойни барча мусулмонлар учун манфаатли қилиб, бу ойдан улкан ажр-савоблар билан чиқишимизни муяссар айласин.

Даврон НУРМУҲАММАД 

Рамазон
Бошқа мақолалар

Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда

29.07.2025   4018   1 min.
Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда

Шу йил 28 июль куни пойтахтимизнинг Сергели туманидаги «Нурул ислом» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Туманлар бош имом-хатиблари, имом-домлалар, уламолар, «Ҳаж 2025» ҳожилари, маҳалла фаоллари қатнашган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.

Йиғилишдан сўнг маҳаллаларга чиқилиб, ёши улуғ инсонлар, ўзгалар кўмагига муҳтож кишилар, эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ажирим ёқасида турган 120 дан ортиқ оилалар ҳолидан хабар олинди.

Ҳудуддаги таъмирталаб аҳволга келиб қолган бир уй Сергели тумани имомлари, ҳомийлар кўмагида қайта қуриб берилиши тадбирнинг аҳамияти нақадар улуғ эканини кўрсатади.

Тумандаги 350-умумий ўрта таълим мактаби учун ҳожатхона қуриб бериш масаласи ҳам ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳал этилди.

Пешин намозидан сўнг Абдуқаҳҳор домла Юнусов «Нурул ислом» масжиди қавмига «Ўзгаларга яхшилик қилиш» мавзусида мавъиза қилиб бердилар.

Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Хайрли дуолар йиғилишга ўзгача файз бағишлади.


MuslimShosh.uz

 

 

Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда
Ўзбекистон янгиликлари