Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Феврал, 2025   |   4 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:12
Қуёш
07:32
Пешин
12:42
Аср
16:00
Шом
17:45
Хуфтон
19:00
Bismillah
03 Феврал, 2025, 4 Шаъбон, 1446
Мақолалар

Жума куни «Oли Имрон» сурасини ўқиш

24.01.2025   2586   1 min.
Жума куни «Oли Имрон» сурасини ўқиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Оли Имрон номли сурани ўқиса, Аллоҳ ва Унинг фаришталари қуёш ботгунча унга салавот айтиб турадилар», – дедилар (Табароний ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни бомдод намозида «Алиф лам мим. Танзилу…»ни – Сажда(сураси)ни – ва «Ҳал ата ъалал-инсани»ни қироат қилар эдилар» (Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).

Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:

«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такосурни ўқийди, иккинчисида Вал асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди». Сўнг охирида ўқиладиган қўшимча дуони ҳам келтирган.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари

3.02.2025   306   1 min.
“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари

Юртимизда “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари мунтазамлик касб этгани жуда қувонарлидир. 


“Кўкалдош” ҳамда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасалари қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг навбатдаги (56- ва 44-чи давра) гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди.


Эслатиб ўтамиз, ўқув курсларига ҳужжат топшириш учун 18 ёшдан ошган фуқаролар ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг галдаги битирувчилари
Ўзбекистон янгиликлари