00:00 Анонс
00:52 “Вақф” фондининг келгуси фаолиятига доир муҳим вазифалар белгиланди
01:31 Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топмоқда
02:04 Водий сафар самарали кечди
03:41 Эътибор марказида эҳтиёжманд ва ўзгалар парваришига муҳтожлар
04:22 Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили
04:59 Мир Араб олий мадрасаси фаолияти сарҳисоб қилинди
05:40 Ҳожилар маънавий-маърифий тадбирларга фаол
06:19 Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди (Наманган)
07:12 “Нақшбандий” масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди
07:48 "Ватан ҳимоячилари"га бағишланган танлов ғолиблари аниқланди
08:12 “Вақф” фондининг навбатдаги хайрия карвони йўлга чиқди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Савол: Масжидимизда тут, олма каби мевали дарахтлар бор. Улар пишган пайтда, намозга келганлар улардан олиб ейишади. Шу иш жоизми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Масжид ҳовлисидаги мевали дарахтлар вақф қилувчи ёки дарахт эккан шахс томонидан одамларнинг умумий фойдаланиши учун экилган бўлса, одамлар бу дарахтларнинг мевасини ейишлари мумкин. Аммо агар бу дарахтлар масжид даромади учун экилган бўлса, яъни эккан одам “шу дарахтнинг мевалари мана шу масжид учун даромад бўлсин” деган мақсадда эккан бўлса, ёки нима ниятда эккани маълум бўлмаса, бу ҳолатда уларни сотиб, пулини масжид эҳтиёжларига сарфлаш зарур бўлади. Шунинг учун, бу турдаги дарахтларнинг меваларини пулини тўламай ейиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.