Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Март, 2025   |   17 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:13
Қуёш
06:32
Пешин
12:36
Аср
16:44
Шом
18:35
Хуфтон
19:48
Bismillah
17 Март, 2025, 17 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Хайрия карвони 500 оилага хурсандчилик улашади

27.01.2025   33164   1 min.
Хайрия карвони 500 оилага хурсандчилик улашади

Шу йилнинг 24 январь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат, кийим-кечак, ўқув қуроллари, маърифий китоблар ва маиший техникалар ортилган хайрия карвонлари 500 дан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар хурсандчилик улашишни бошлади. 

Шу муносабат билан мазкур меҳр-мурувват карвонини кузатиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” фонди раҳбари Исахон Абдуллаев, мутасадди вакиллар ва ОАВлари ходимлари иштирок этди. 

Тадбирда юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватланаётгани, ногиронлиги бўлганлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани эътироф этилиб, динимизда муҳтожларга ёрдам бериш, ногиронлиги бор инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш хайрли амаллардан саналиши баён қилинди.

Фонд раҳбари хайрия карвони доирасида кам таъминланган оилалар, етим-мискинлар, ногирони бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, пойабзаллар, велосипед, китоблар, кўмир, иситиш мосламалари, маиший техникалар топширилиши, уч кун давомида Фонд вакиллари 500 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга хурсандчилик улашиши ҳақида маълумот берди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Хайрия карвони 500 оилага хурсандчилик улашади Хайрия карвони 500 оилага хурсандчилик улашади Хайрия карвони 500 оилага хурсандчилик улашади Хайрия карвони 500 оилага хурсандчилик улашади Хайрия карвони 500 оилага хурсандчилик улашади Хайрия карвони 500 оилага хурсандчилик улашади
Бошқа мақолалар

Қуръон ўқилганда телефон ўйнаманг!

10.05.2024   1879   1 min.
Қуръон ўқилганда телефон ўйнаманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръон тиловат қилинганда Уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз (Аъроф сураси, 204-оят).

Қуръон тиловати чоғида бошқа нарсаларга чалғимаслик талаб этилади.

Бир киши бу ҳақда бундай ҳикоя қилади:

“Қуръон ўқиётган эдим, қўлимда Мусҳаф бор эди. Телефонимга келган хабарларни ўқиш фикри хаёлимга келди. Мен қироатдан тўхтаб, телефонимга келган хабарларни бирин-кетин ўқий бошладим. Мусҳаф қўлимда турар эди. Хабарлар орасида Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини ўқиб, ўзимдан уялиб кетдим: Ким махлуқотларнинг сўзидан воз кечиб, Аллоҳнинг Сўзига улфат бўлмаса, батаҳқиқ, унинг илми кам, қалби кўр бўлибди ва умрини зоe қилибди”.

Доктор Аҳмад Исо ал-Маъсаровий

Абдуллоҳ АБДУЛМАЖИД тайёрлади