Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Март, 2025   |   28 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:54
Қуёш
06:13
Пешин
12:33
Аср
16:53
Шом
18:47
Хуфтон
20:01
Bismillah
28 Март, 2025, 28 Рамазон, 1446

Хотин-қизларнинг малака ошириш ўқувлари якунланди

28.01.2025   41803   1 min.
Хотин-қизларнинг малака ошириш ўқувлари якунланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш марказида жорий йилнинг 22-27 январь кунлари "Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг долзарб масалалари" мавзусида малака ошириш ўқув курслари ўтказилди.


Олий Мажлис Сенати, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бойича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарларда тингловчилар соҳа мутахассисларидан турли мавзулардаги маърузаларни тинглашди.


Шу йил 27 январь куни мазкур ўқувларнинг якунига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Матлуба Қаҳҳорова, "Оила ва гендер" илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Фарида Йўлдошева, Малака ошириш маркази директори Ҳусниддин Ахмедов ҳамда тингловчилар иштирок этишди.


Академия ректори тадбирда сўз олар экан, бу каби ўқувларни ташкил этишдан мақсад мазкур соҳадаги фаолиятни янада ривожлантириш, тизимда ишни тўғри ва самарали ташкил этиш, жойларда хотин-қизлар соҳасидаги муаммоларни ечиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан тайинланган масъул ходимларнинг кўникма ва малакаларини ошириш эканини таъкидлади.


Якунда тингловчиларга сертификатлар топширилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар

Ким бу дуони қилса, унга ҳеч нарса зарар етказмайди

20.03.2025   4668   1 min.
Ким бу дуони қилса, унга ҳеч нарса зарар етказмайди

Муҳаммад ибн Башшор айтади, Абу Довуд Тоялисий бизларга деди, Абдурраҳмон ибн Абуззинод отасидан, у Абон ибн Усмондан ривоят қилиб бундай деди: Мен Усмон ибн Аффонни шундай деганини эшитдим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайси бир банда ҳар куни тонгда ва ҳар кечада “Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувассамийъул аълийм” деб уч марта айтса, унга ҳеч нарса зарар етказа олмайди”.

Абоннинг бир томони фалаж бўлган эди. Бояги киши унга қараб турган эди, Абон: нега қараяпсан? Мен сенга айтган ҳадис рост. Лекин мен ўша куни ўша дуони ўқимаганим учун Аллоҳ пешонамдаги дардни берди, деди.

Бу ҳадис ҳасан саҳиҳ ғариб. 
Имом Термизийнинг “Сунан Термизий” китоби, 13-боб. Тонг отганда ва кеч кирганда ўқиладиган дуо ҳақида. 3388-ҳадис.