Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Март, 2025   |   5 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:33
Қуёш
06:51
Пешин
12:39
Аср
16:33
Шом
18:21
Хуфтон
19:34
Bismillah
05 Март, 2025, 5 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Мадраса талабалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

30.01.2025   6950   1 min.
Мадраса талабалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Жисмонан соғлом, маънан баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида шу йил 27-28 январь кунлари “Назарбек” талабалар турар жойида “Баркамол авлод” спорт мусобақаси ташкил этилди.


Мусобақа 3 та спорт тури — шахмат, стол тенниси ва ўзбек миллий кураши бўйича ўтказилди.


Эътиборлиси, беллашув нафақат талабалар ўртасида, балки устоз ва мураббийлар ўртасида ҳам стол тенниси бўйича ташкил қилинди.


Муросасиз кечган баҳсларда мусобақа ғолиблари аниқланди. Барча иштирокчилар спортда ўз кучини синаб кўриш баробарида бир-бири билан тажриба алмашиш, дўстона муҳитда кучли жамоа сифатида ҳаракат қилиш имкониятини берди. Шунингдек, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширди.


Ғолибларга таълим муассасасининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

Саидазимхон САИДАКРАМОВ, 
“Кўкалдош” ЎМИБЮ мударриси

Мадраса талабалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рамазон рўзасини қасддан бузган одамнинг каффорати

19.03.2024   1326   3 min.
Рамазон рўзасини қасддан бузган одамнинг каффорати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффорат вожиб бўлади.

Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:

Бир қул озод қилиш.

Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.

Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак. 

Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.

Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган: "Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёҳуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда  аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради" (“Раддул муҳтор”).

Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.

Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки, нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).

Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.

Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади (“Фатавои Ҳиндия”).

Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Мақолалар