Жисмонан соғлом, маънан баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида шу йил 27-28 январь кунлари “Назарбек” талабалар турар жойида “Баркамол авлод” спорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа 3 та спорт тури — шахмат, стол тенниси ва ўзбек миллий кураши бўйича ўтказилди.
Эътиборлиси, беллашув нафақат талабалар ўртасида, балки устоз ва мураббийлар ўртасида ҳам стол тенниси бўйича ташкил қилинди.
Муросасиз кечган баҳсларда мусобақа ғолиблари аниқланди. Барча иштирокчилар спортда ўз кучини синаб кўриш баробарида бир-бири билан тажриба алмашиш, дўстона муҳитда кучли жамоа сифатида ҳаракат қилиш имкониятини берди. Шунингдек, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширди.
Ғолибларга таълим муассасасининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Саидазимхон САИДАКРАМОВ,
“Кўкалдош” ЎМИБЮ мударриси
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Учтепа туман ҳокимлиги ҳамда Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида Учтепа туманидаги 297-мактабда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида аҳоли вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Рамазон ойининг фазилатлари ҳамда неъматлар шукри ила зиёда бўлиши, шунингдек, илм олишнинг аҳамияти борасида сўз борди. Маъруза давомида фарзандларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, соғлом эътиқодли қилиб тарбиялашда ота-оналарнинг вазифалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнгида ақидавий ҳамда Рамазон ойига доир саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Аҳоли билан маънавий-маърифий суҳбатлар давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати