Жисмонан соғлом, маънан баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида шу йил 27-28 январь кунлари “Назарбек” талабалар турар жойида “Баркамол авлод” спорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа 3 та спорт тури — шахмат, стол тенниси ва ўзбек миллий кураши бўйича ўтказилди.
Эътиборлиси, беллашув нафақат талабалар ўртасида, балки устоз ва мураббийлар ўртасида ҳам стол тенниси бўйича ташкил қилинди.
Муросасиз кечган баҳсларда мусобақа ғолиблари аниқланди. Барча иштирокчилар спортда ўз кучини синаб кўриш баробарида бир-бири билан тажриба алмашиш, дўстона муҳитда кучли жамоа сифатида ҳаракат қилиш имкониятини берди. Шунингдек, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширди.
Ғолибларга таълим муассасасининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Саидазимхон САИДАКРАМОВ,
“Кўкалдош” ЎМИБЮ мударриси
Кеча, Рамазоннинг 11 куни (11 март) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида пойтахтимиз туманлари бош имомлари ҳамда Олмазор тумани имомлари туманидаги «Исломобод» жоме масжидида йиғилдилар.
Абдуқаҳҳор домла дастлаб Рамазонда амалга оширилаётган саховат тадбирлари ҳақида имомларнинг сўзларини тинглади.
Сўнгра тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон парваришланаётган оилаларга бориб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати