Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қад ростлаган бу мажмуа аслида давлат раҳбарининг халқчил, эзгулик ва савобга, ибратга йўғрилган ташаббусининг меваси. Негаки, азалдан халқимиз қалбида ислом маърифати яшаб келган. Бу ёғду энг оғир шароитларда ҳам одамлар онгу шуури, юрагини асло тарк этмаган. Ҳатто серзуғум шўролар даврида ҳам покиза имон-эътиқод, ислом нури ота-боболаримизга мудом ҳамроҳ бўлган.
Хонадонлар тўрида авайлаб сақланган Қуръони Карим, дастурхон устидаги дуолар, савобли анъаналар, юмушларнинг бардавомлиги бунинг ёрқин далилидир. Оналаримиз умрининг поёнида ҳам муқаддас китоблар мутолаасига шўнғиганлар. Зеро, Ояти калимадаги мўъжизакор сатрлар ҳар қандай ғамгин, изтиробли, ғуссага тўлган қалбларга таскин, ҳузур, сокинлик бағишлайди. Демоқчи бўлганимиз, исломнинг ҳаётбахш қуввати, зиёсидан баҳраманд бўлиш бизларни бир лаҳзага бўлса-да, сира тарк этмаган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси ва ташаббуси асосида бундан бир неча йиллар аввал тамал тоши қўйилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази наинки буюк аждодларимиз меросидан фахрланиш, балки тараққиёт сари юз тутган янги Ўзбекистонимизда Учинчи Ренессанс асосларини барпо этишдек эзгу мақсадларни кўзлаши билан қадрлидир.
Айтиш керакки, уч қаватли, ғоят кўркам ушбу бино мукаммал тарзда барпо этилиши билан бирга, ундаги илмий-маърифий контентлар, экспозиция заргарона, мукаммал, чуқур илмий-фундаментал асосда шакллантирилган. Бу ерда “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс даври”, “Иккинчи Ренессанс даври”, “Ўзбекистон XX асрда”, “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” каби бўлимлар ташкил этилади.
2024 йилда мамлакатимизда бўлиб ўтган халқаро форумлар, анжуманлар, Маданий мерос ҳафталиклари, мулоқотлар, машваратлар мажмуа фондини бафуржа, тўкис, асосли, қизиқарли, ҳар жиҳатдан пишиқ-пухта яратиш учун яхшигина пойдевор бўлди.
Мамлакатимизнинг дин соҳаси билимдонлари, олимлар, уламолар, тарихчилар, реставраторлар, музейшунослар, кутубхоначилар, ношир ва хаттотлар, дизайнерлар, манбашунослар, рақамли технологияларнинг билимдонлари, рассомлар, моҳир уста ва ҳунармандлар, муҳандислар бундай эзгу ишга ўз ғоя ва таклифлари, фикрлари, ижодий лойиҳалари билан муносиб ҳисса қўшдилар.
Айни пайтда юртимиз олимлари билан бирга, энг етакчи давлатларнинг олим ва мутахассислари, йирик университетлар, музей ва кутубхоналарнинг, илмий марказлар вакиллари давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий экспозицияси концепциясини яратишга оид ташаббуси атрофида фаол бирлашдилар.
Ушбу мажмуани халқимизга тўлақонли тақдим этиш ғояси Президентимизни доимий ўйлантириб, яхши маънода ташвишга солиб келаётгани, унинг ҳаётга жорий этилиши йўлида доимий амалий ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиб келинаётгани мамлакатимизда халқнинг маърифати, маънавий юксалиш масалалари эҳтимолки, ҳар қандай соҳалардан устувор, муҳим ва долзарб эканини кўрсатмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 29 январь куни улкан ва ноёб лойиҳа – Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишуви чоғида юртимизда ислом маданияти билан боғлиқ қўҳна тарих бир жойда – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида мужассам бўлишини алоҳида таъкидлади.
Шубҳасизки, ушбу табаррук мажмуа янги Ўзбекистоннинг улуғ бунёдкорлик рамзи, бетакрор маънавий-маърифий меросимиз, бой тарихимиз, келажакка интилаётган она-Ватанимизнинг ўзига хос кўзгусига айланажак.
Назокат Усмонова,
ЎзА мухбири
“Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар! Зеро У исроф қилгувчиларни севмас!”
(Қуръони карим. Аъроф сураси 7/31 оят).
Ўзи назар қилган, Ўзи ўзгача назар қилган мана шу жаннатмакон диёрни Аллоҳ таоло Ўз Илоҳий назари ва Илоҳий раҳмати ила боқиб, ушбу муқаддас заминимизни инсоннинг ақли ожизлик қиладиган кўпгина беҳисоб неъматлар билан неъматлантириб қўйган... Айнан бизнинг жаннатмакон юртимизга, муқаддас заминимизга, Худо назар қилган диёримизга, жонажон Ўзбекистонимизга Аллоҳ таборака ва таолодан ато этилган бундай неъматларни нафақат инсон зоти, балки ҳеч қандай, ҳатто охирги моделдаги янги чиққан энг замонавий компьютер ҳам санаб саноғига ета олмайди!
Бундай беҳисоб ва бебаҳо, азиз ва буюк, мислсиз ва беқиёс, тенги йўқ моддий ва маънавий неъматлар ичида биттаси бу – “сув” деб аталмиш ИЛОҲИЙ (!) моддий (!) неъмат.
22 МАРТ – БУТУНЖАҲОН СУВ КУНИ
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан
1993 йилда № A/RES/47/193-сонли Қарори билан таъсис этилган.
БМТнинг расмий тилларида:
World Day for Water (инглиз),
اليوم العالمي للمياه (араб),
Día Mundial del Agua (испан),
世界水日 (хитой),
Всемирный день водных ресурсов (рус),
Journée mondiale de l'eau (француз).
Америка Қўшма Штатларининг Массачусетс технология институти олимлари бошқа сайёраларда ҳаёт мавжудлиги учун асос бўлиши мумкин бўлган сувга муқобил эритувчиларни кўриб чиқдилар. Тадқиқот натижаларига кўра, фақат сув ҳаёт учун ягона мос асос бўлиб чиқди. Тадқиқотчилар коинотда сув билан бир хил рол ўйнаши мумкин бўлган, муҳим озиқ моддаларни эритиб, уларни тирик организмлар учун мавжуд қиладиган бошқа молекулалар бор-йўқлигини кўриб чиқдилар. Бундай моддалар тўртта мезонга жавоб бериши керак: фақат баъзи молекулаларни эритиб юборади (лекин ҳаммаси эмас), метаболизмда муҳим рол ўйнайди, мураккаб органик молекулаларнинг кенг доирасини йўқ қилмайди ва тошли сайёраларда миллиардлаб йиллар давомида мавжуд. Илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, барча маълум эритувчилар орасида сув бу шартларни қондирадиган ягона моддадир.
Шундай беқиёс, бетакрор ва мўжизавий неъмат – сув неъмати айнан бизнинг юртимизда ҳам сероб эканлиги ҳам – бу Яратганнинг айнан бизнинг юртимизга ўзгача Илоҳий назари билан боққани! Ер юзининг бошқа жойларига нисбатан Аллоҳ таоло айнан бизни юртимизга ўзгача назари билан, ўзгача раҳмат назари билан боққанини яққол белгиси, далили, исботи ва намунаси! Буни онглаб тушуниб етиш учун махсус илм даргоҳларида, катта-катта институтларда ёки ислом университетларида ўқиб, таълим олиш шарт эмас! Бу – осмондаги Ой ва Қуёшдай бутун инсониятга маълум ва машҳур бўлгани каби, дунё халқи учун очиқ-ойдин хақиқатлиги ҳаммага аён!
Демак, сув – Худои таолонинг бандаларига берадиган бу оламидаги мўъжизавий неъматларидан бири! Аллох таолонинг шу мўъжизавий неъматлари ичида энг катталаридан ва энг манфаатлиларидан бири!
ЭНЦИКЛОПЕДИК МАНБАЛАРДА қуйидаги маълумотлар битилган:
УШБУ СОДДА ВА ШУ БИЛАН БИРГА СИРЛИ МОДДА ҲАҚИДА
ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР:
Илм-фан одамлари ушбу ғайриоддий модда ҳақида ажойиб кашфиётлар қилишда давом этадилар. Айни пайтда инсоният, юзлаб йиллар олдин бўлгани каби, денгиз тўлқинлари ва эрталабки шудринг томчилари манзарасидан завқланиб, сув тошқини ва момақалдироқ пайтида сув элементи олдида нафас билан титрайди, сувнинг гўзаллиги ва кучига қойил қолади.
СУВ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР:
Юқорида келтирилган қизиқарли фактлар ва ажойиб маълумотлар, эҳтимол, сув бизни ажаблантирадиган нарсаларнинг охиргиси эмас...
БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти)нинг ҲУЖЖАТЛАРИ:
Олимларнинг илмий тадқиқотлари ва жаҳон статистика маълумотларига кўра, шунча кўп ғайриоддий ва ноёб хусусиятларга, шунча хил бетакрор ва беқиёс сифатларга эга бўлган яна бошқа нарса бу дунёда йўқ экан! Ана! Қандай улуғ ва беўхшов, хақиқатда мўъжизавий (!) неъмат (!) ни Аллоҳ таоло бизни диёримизга беҳисоб қилиб раво кўрган!
Аллоҳ таолонинг инояти ила давлатимиз ва ҳукуматимиз томонларидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларининг бошчиликларида жаннатмакон юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, муборак динимиз камолоти, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги, фарзандларимиз биздан ҳам бахтлироқ бўлишлари учун, болаларимизни келажаги учун беҳисоб-беҳисоб, сон-саноқсиз, катта-катта савобли, хайрли ва олижаноб ишлар бажарилиб келинмоқда. Бу савобли ишларга нафақат бутун дунё ҳамжамияти тан бермокда, балки Ўзбекистондаги бу хайрли ишларни ҳар бир кўзи ожиз инсон ҳам кўрмокда, ҳар бир қулоғи оғир одам ҳам эшитмоқда, ҳар бир ақли заиф банда ҳам моҳиятини онглаб, мазмунини тушуниб, самараларини сезиб, тўла-тўкис ҳис қилмоқда.
“Бирни кўриб – шукр қил, бирни кўриб – фикр қил” деганларидай ён-атрофларимизга қараб, баъзи давлатларда бўлаётган аҳволларни кўриб фикр қилайлик!.. “Эй, Аллоҳим! Юртимга берилган тинчликка шукр!” деб, тинч ухлаб, эсон-омон уйғонаётганимизга шукр қилайлик! Баъзи юртларда инсонлар ўзини тинчлигини-омонлигини ўйлаб, жон куйдираётган бир замонда, бизни мамлакатимизда эса жаҳон андозаларидан ҳам устун бўлган ўқув даргоҳлари бизни болаларимиз учун барпо этилаётган бир пайтда, халқаро меъёрларидан қолишмайдиган спорт иншоотлари биз учун қурилаётган бир пайтда, бизда қўша-қўша иморатлар, қатор-қатор уйлар, янгидан-янги мошиналар, ҳашаматли тўйхоналар, дабдабали тўй-маъракалар, келин-куёвга хизмат қилаётган чет элларда фақат бойлар минадиган автомобиллар, фарзандларимиз чет элма-чет эл юриб, дунёнинг турли чеккаларида обрўли-нуфузли ўқув даргоҳларида ўқиб турган, қўлларимиздаги дунёда ҳозиргина чиққан энг замонавий телефонлар кундан-кунга ҳаётимизни бойитиб турган бир пайтда, Худои таоло саноқлигина давлатлар қатори бизнинг диёримизга берган мўъжизавий сув неъматини менсимасдан, оёқости қилиб, увол қилсак, ношукрлик ва исрофгарчилик қилган бўлмаймизми?!?
Ношукрлик ва исрофгарчилик эса Худога хуш келмаслиги ҳар бир ақли расо одамга маълум!!!
Ўзбекистонни мағрибдан машриқгача айланиб чиқсангиз ҳам, давлатимизни у чеккасидан бу чеккасигача кезиб чиқсангиз ҳам, мамлакатимизни барча шаҳар-қишлоқларини кўриб чиқсангиз ҳам, бир нарсага гувоҳ бўласиз – ҳар бир вилоят, ҳар бир туман, ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқ, ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўчада янгиланиш, чиройли ўзгариш, катта қурилишлар бўлаётганини кўрасиз! Бундай ислоҳотлардан юртимизни бирор жойи ҳам четда қолмаган!
Оқ-қорани танийдиган, фойда-зарарни биладиган, ўнг-чапни пайқайдиган, оғир-енгилни ҳис қиладиган, савоб-гуноҳни ажрата оладиган, катта-кичикни фарқига етиб борадиган, паст-баландни тушунадиган, яхши-ёмонни мазмунини онглайдиган, узоқ-яқинни моҳиятига етиб борадиган ҳар бир ақл-заковатли инсон биладики, Ўзбекистонда бўлаётган бундай улуғвор ишлар ўз-ўзидан бўлмайди! Қисқа давр ичида асрларга тенг, савоби чексиз-чегарасиз бўладиган бунчалик даражадаги улкан ва буюк ишларни амалга ошириш учун кўп нарсалар ичида моддий таъминот ҳам бўлиши даркор.
Ушбу ниҳоятда масъулиятли, машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб иш бўлмиш – халқимизнинг ризқи, дастурхонимизнинг кўрки, кундалик эҳтиёжимиз, бор тирик мавжудотнинг озуқаси, Ер курасининг ноёб ва нодир бойлиги – Аллоҳ таолонинг мўъжизавий неъмати бўлган «сув» неъматини авайлаб-асрашга бепарво бўлишимиз чиройли эмас! Зеро «Кўп бирикса, тоғ қулар», «Тўпдан чиқсанг ҳам, кўпдан чиқма!», «Кўпдан айрилган озар, кўпга қўшилган ўзар», «Кўпнинг ҳақи етимнинг ҳақидан ёмон», «Кўпчилик бир муштдан урса – ўлдирар, бир бурдадан берса – тўйдирар» деб доно халқимиз бекордан-бекор, бежиз айтмаган...
Ҳаммамиз ҳар куни кузатадиган, лекин ҳар доим ҳам эътибор қаратмайдиган бир неча ҳолатлар:
1) тонг отиб, қуёш чарақлаб турса ҳам, қатор симёғочларда ёниб турган кўча чироқлари;
2) одамлар ўтиб-қайтадиган кўча бўйидаги жўмраклардан сувнинг беҳуда оқиб туриши;
3) кўздай яқин қўшнимиз оч-наҳор бўлса ҳам, яқинларимиз, ҳатто ака-укаларимиз, қариндошларимиз орасида фарзандларининг ўқув-шартнома пулларини тўлай олмаётганини ёки маҳалламизда эҳтиёжманд оилалар борлигини билсак-кўрсак-да, лекин дабдабали тўйларимиз. Ёшларнинг орзу-ҳаваси деб, биргина «ЗАГС»нинг ўзига бир талабанинг бир йиллик ўқув-шартнома пулини сарфлаймиз...
Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин… Шу мавзуда хаёлимизга келган ҳамма нарсани тизиб чиқсак, бир мақола у ёқда турсин, ҳатто бир нечта китоб бўлиши ҳам турган гап! Лекин биз қачондан бери дабдабага ўч, хўжа кўрсинга, кимўзарга мойил, исрофга муккасидан кетадиган бўлиб қолдик?..
КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА
ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:
Баъзи уламолар: “Аллоҳ ушбу оятда табобат илмининг ярмини жамлаган” дейишган.
ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:
Бу нарсалар ҳаммамизга ўрнак бўлиши лозим!!!
ТИББИЁТ ОЛИМЛАРИНИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ:
Сув озуқа моддаларининг ташувчиси
Қоннинг 80 % сувдан иборат. Сувнинг етишмаслиги, биринчи навбатда, унга таъсир қилади, бу унинг қуюқлигини оширади. Албатта, бу яхши нарсага олиб келмайди: тромбоз, варикоз томирлари ва ҳатто инсульт ҳамда инфаркт хавфи ортади.
Сув токсинларни чиқариб ташлайди
Тер ва пешоб билан оргнизмдан барча зарарли моддалар, токсинлар ва шлаклар чиқарилади. Агар организмда булар учун етарли сув бўлмаса, парчаланган маҳсулотлари турғунлаша бошлайди. Бу ҳатто заҳарланишга олиб келиши мумкин.
Сув овқат ҳазм қилишда иштирок этади
Сув овқат ҳазм қилиш жараёнига тўлиқ ҳамроҳ бўлади. У сўлак ҳосил бўлишида иштирок этади, шиллиқ қаватнинг намлиги ва озиқ-овқатнинг парчаланиш сифати унинг миқдорига боғлиқ. Сув етишмовчилиги билан овқат ҳазм қилиш ферментларини ишлаб чиқариш секинлашади, ошқозон-ичак тракти суст ишлайди, ярим ҳазм бўлган овқат ичакларда айланиб, яллиғланишни келтириб чиқаради.
Сув танқислигининг яна бир оқибати: меъда шираси кўпроқ кислотали ҳамда жуда концентрацияли бўлади. Бу эса юқори кислотали гастрит ва ҳатто ошқозон ярасига олиб келиши мумкин.
Организмнинг терморегуляцияси сувга боғлиқ
Сувсизланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайдиган одамлар иссиққа ҳам, совуққа ҳам осон тоқат қилади. Гап шундаки, сув терморегуляцияда иштирок этади, у совуқ мавсумда иссиқликни сақлаб қолишга ва иссиқда уни йўқотишга ёрдам беради.
Бўғимлар саломатлиги учун муҳим
Артрит ва артрознинг ривожланиш жараёни мураккаб, лекин кўп жиҳатдан бу элементар сув танқислигига боғлиқ. Организмда сув етишмаса, у автоматик тарзда мавжуд сувни мия, қон, юрак, буйрак, жигар фаолиятига сарфлайди.
Бўғимларга эса сувнинг қолган қисми келади. Натижада бўғимларнинг тўқимаси эластиклигини йўқотади, зичлашади, бўғимлар фаолиятида муҳим бўлган суюқлик миқдори камаяди.
Сув терини ажинлардан қутқаради
Ушбу орган ҳам қолдиқ принципига кўра сув билан таъминланади. Шунинг учун сувсизланиш кузатилади. Намлик миқдори етарлича бўлмаган тери тезда эластиклигини, чиройли рангини йўқотади ва ажинлар билан қопланади.
Теридан ташқари, соч ва тирноқлар ҳам сув етишмаслигидан азият чекади. Тирноқлар заиф ва мўрт бўлади, сочлар ранги хиралашади, гуллайди ва тўкилади.
Агар кун давомида кўп сув ичилса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
Аммо ҳамма нарсада ҳам ўлчовни билиш керак. Жуда кўп сув ва ҳатто тез ичиш ҳам организмга зарар етказиши мумкин. Буйраклар соатига 0,8-1 литрдан кўп бўлмаган суюқлик чиқара олади. Шунинг учун, агар қисқа вақт ичида 3 литрдан кўпроқ ичиш орқали сув захираси тўлдирилса, организмда ҳаддан ташқари гипергидрация белгилари пайдо бўлиши мумкин.
Бу вазн ортиши, шиш, босимнинг ошиши ва энг муҳим ички органларнинг: буйраклар, юрак ва ўпка фаолиятининг бузилишига олиб келади. Ортиқча сув қондаги электролитлар концентрациясини камайтиради. Бу, айниқса, ҳужайра ичидаги ва ташқарисидаги суюқликлар ўртасидаги мувозанатни сақлайдиган натрийга тегишли.
Кунига қанча миқдорда сув ичиш керак?
Аниқ ва ягона меъёр йўқ. Чунки ҳаммани битта стандарт билан ўлчаш мумкин эмас. Бугунги кунда, диетологларнинг турли тавсияларига кўра, сувнинг кунлик дозаси организм вазнига килограмм учун 30 дан 50 миллилитргача ўзгариб туради. Яъни ушбу тавсиялар ўртача ҳисобланса, вазни 60 килограмм бўлган одам кунига тахминан 2,4 литр сув ичиши керак. Эркаклар кунига 2,5-3,7 литр, аёллар эса 2-2,7 литр сув ичиш тавсия этилади.
Организмга сув етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энг оддий ва табиий кўрсаткич чанқоқликдир. Бу организмда энг қимматли манба камлигини тушуниш учун етарли. Аммо шуни билиш керакки, ташналик организмнинг тахминан 1-2 фоиз намликни йўқотганда кузатилади ва бу сувсизланишнинг биринчи белгиси ҳисобланади.
Организмдан 2 фоиз суюқлик йўқолганда, одамда кучли чанқоқ пайдо бўлади, 10 % гача йўқотишда бош айланиши кузатилиши мумкин, 12 % йўқотиш билан шошилинч тиббий ёрдам талаб қилинади.
Сувсизланишнинг асосий белгилари: пешобнинг қорайиши ва унинг кунлик ҳажмининг пасайиши, бош оғриғи, чарчоқ ва ҳолсизлик, оғиз қуриши ва тери қуриши, юракнинг тез уриши ва қон босимининг пасайиши.
Сув ичиш истаги бўлмаганда ҳам ичиш керакми?
Албатта, керак, ташналик организм сувсизланишининг биринчи даражаси ҳақида сигналдир. Агар жисмоний иш қилинса, кўп юрилса ва доимий стресс бўлса, кўпроқ сув ичиш керак.
Нонуштадан 30 дақиқа олдин кунни бир ёки икки стакан сув билан бошлаш тавсия этилади. Кун давомида сувни аста-секин, кичик қултумларда ичиш лозим. Лекин ётишдан олдин тўхтатиш керак. Бу вақтда лимфа тизимининг айланиши секинлашади, суюқлик турғунлашади, эрталаб шиш билан уйғониш хавфи мавжуд. Шунингдек, диетологлар илиқ сув ичишни маслаҳат беради. У совуқ сувга қараганда анча яхши сўрилади. Организм уни сингдириш учун камроқ энергия сарфлайди.
МУТАХАССИС ОЛИМЛАРНИНГ ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ:
ДУНЁ АСОСАН СУВДАН ИБОРАТ, ЛЕКИН СУВ – МУАММО...
Сувнинг тузли (океан ва денгизларда), чучук (дарё, кўл, ер остида ва муз кўринишида), ёмғир, минерал ҳамда инсоният томонидан қайта ишлов берилган шаклдаги турлари бор. Дунёнинг ¾ қисми сувдан иборат.
Биз ҳаётимизни сувсиз тасаввур қила олмаймиз. Технологик тараққиёт туфайли биз уни ҳар куни сарфлаганимизда бу ҳақда ўйлай олмаймиз. Рақамлар шуни кўрсатадики, ўрта асрларда битта оила кунига 5 литрдан кўп бўлмаган сув сарфлаган. Энди бу миқдор 1000 литрга етиши мумкин.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрига кўра, бир кишининг эҳтиёжлари учун кунлик 50-100 литр сув керак. Африканинг қишлоқ жойларида бир киши одатдагидан сезиларли даражада паст ва кунига 10-20 литр сув сарфлайди. АҚШда аксинча, нормадан анча даражада юқори – 450 л. Канадада – 340 л, Японияда – 320 л. Ғарбий Европада сув таъминоти хизматларининг юқори нархи туфайли у 130 дан 180 литргача ўзгариб туради. Россияликлар европаликларга қараганда кўпроқ исрофгар – 250 литр. Аммо сувни энг кўп сарфлайдиган давлат бу – Саудия Арабистони аҳолисидир: уларга бир киши учун кунига 500 литр керак бўлади.
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литр (Фарғона вилоятида – 200 литр, Тошкент шаҳрида – 174 литр, Навоий вилоятида – 170 литр, Хоразм вилоятида – 143 литр, Жиззах вилоятида – 130 литр, Тошкент вилоятида – 126 литр, Сирдарё вилоятида – 103 литр, Самарқанд вилоятида – 96 литр, Андижон вилоятида – 84 литр, Наманган вилоятида – 75 литр, Сурхондарё вилоятида – 74 литр, Қорақалпоғистонда – 55 литр, Қашқадарё вилоятида – 42 литр)га тўғри келади.
Суви кўп ва суви кам давлатлар
Дунёда сув ҳар хил тақсимланган. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, энг катта чучук сув ресурсларининг эгалари Бразилия (8233 куб км), Россия (4507 куб км), Канада (2902 куб км), Индонезия (2838 куб км), Хитой (2830 куб км), Колумбия (2132 куб км), АҚШ (2071 куб км), Перу (1913 куб км) ва Ҳиндистон (1897 куб км).
Чучук сув муаммосига дуч келаётган давлатлар эса Яқин Шарқ, Шимолий Африка аҳолиси, Марказий Осиё, Корея, Австралия, Руминия, Молдова, Венгрия ва ҳатто АҚШнинг шимолий ҳудудларидир.
Сув нархлари энг арзон ва энг қиммат давлатлар
Numbeo таҳлилий портали дунёнинг 99 та давлатидаги 1,5 литр идишдаги сув нархларини маълум қилди. Унда Коста-Рика 26 710 сўм билан суви энг қиммат давлат деб топилган бўлса, бу қиймат Мисрни 2566,52 сўм билан энг арзон давлатга айлантирди. Суви арзон сотилаётган давлатлар рўйхатида Ўзбекистон 91-ўринни эгаллаган.
Ичимлик сувининг яна бир муҳим манбаи – ерусти тоза сувидир. Улар кўллар, дарёлар, тўғонлар ва сойларда сақланади. Дарёлар ва тўғонлар сув таъминоти учун муҳим бўлса-да, улар фақат 1 фоизгина чучук сувни ўз ичига олади. Чучук сувнинг тахминан 0,001 фоизи атмосфера буғи бўлиб, улар Ер сайёрасида ёмғир ва қор билан алмашиниб туради.
Охирги 50-70 йил ичида сув омборлари сони ўн баравар кўпайган. Шу йиллар давомида ҳар куни ўртача иккита сув омбори ишга туширилган. Дунёда жами 60 мингдан ортиқ сув омборлари яратилган бўлиб, уларнинг умумий ҳажми (6500 куб км) Ер шарининг барча дарёларидаги бир марталик сув ҳажмидан 3,5 баравар кўпдир.
ТАБОБАТ ОЛАМИДАН:
СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ПАЙТЛАР
Бир неча пайтда сув ичмоқ – хато.
Бу ҳақда сўзламиш бир қанча доно.
Бири – саҳар пайти сув ичиб бўлмас,
Бири – ҳаммомдан сўнг сувга қўл урмас.
Уйқудан сўнг сувдан ичмоқ кўп ёмон,
Шаробдан сўнг қалтироқ қўзғатар ҳар он.
Сургидан сўнг яна сув ичиб 6ўлмас,
Жимонинг ортидан асло мумкинмас!
Шундайин пайтларда сув ичма, одам!
Ориқлик ва сустликни қўзғатар ҳар дам,
Меванинг устидан сув ичмоқ зарар,
Қовун егач ичса – баридан баттар.
СОВУҚНИ ҲАЙДАШ ХИСЛАТИ:
Асал суви танда пиширар балғам,
Совуқ аъзоларга беради ёрдам.
Меъда совук бўлса ёки ичаклар,
Иситар, иштаҳа очади ҳар дам.
ДОНОЛАР ОЛАМИДА:
Эртасига эрталаб йигит дарё бўйига келди...
Суқрот ундан дарёга тушишни сўради. Бирга дарёга тушдилар. Сув бўйинларига етганда, кутилмаганда Суқрот йигитнинг бошини сувга тиқди. Йигит сувдан чиқишга қанчалик ҳаракат қилмасин, Суқрот кучли эди. Суқрот йигитни кўкариб кетгунича сувда ушлаб турди, кейин сувдан чиқариб олди. Йигит чуқур нафас олди. Суқрот сўради: "Бошингни сувда тутиб турган пайтим энг кўп нимани хоҳладинг?" Йигит жавоб берди: "Ҳаво!" Суқрот деди: "Муваффақиятнинг сири мана шунда! Қачонки сен муваффақиятни сув тубида ҳавони хоҳлаганингчалик хоҳласанг, шунда унга эришасан. Бундан бошқа сир йўқ. Ёниқ истак – муваффақиятнинг бошланишидир! Кичик олов кўп иссиқлик беролмаганидек, кучли бўлмаган истак буюк мақсадларга асос бўлолмайди”.
– Синган кўнгил яна сева оладими?
Мавлоно жавоб берди:
– Ҳа, сева олади!
– Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?
Мавлоно эса ним табассум билан:
– Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми?! – деди.
УЛУҒЛАРДАН ҲИКМАТЛАР:
“Инсон сувдек бўлиши лозим!", дейишади... Чунки:
- кўз суви – ёш;
- қулоқ суви – зардоб;
- оғиз суви – тупук!
Ушбу сувларнинг ҳар бирида алоҳида вазифа бор!
• Кўз суви шўр бўлади, агар шўр бўлмаса эди, кўз гавҳарининг ҳимояси учун зарур бўлган ёғ айниб қолар ва кўз фаолияти ишдан чиқар эди!
• Қулоқ суви аччиқ бўлади, агар ширин бўлганида, қулоқни қумурсқа босарди!
• Оғиз суви шўр ҳам эмас, аччиқ ҳам эмас! Агар тупугимиз шўр ёки аччиқ бўлганида, еган нарсамизнинг таъмини билмас эдик!
• Яна энг ажойиби бу – сувлар ҳар куни янгиланиб туради ва бир-бирига аралашиб кетмайди!
• Аллоҳ таоло айтади: «Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат шаклда яратдик» (Тин сураси 95/4 оят).
• Бу мутаносибликни ўз-ўзидан, тасодифан, табиий танланиш йўли билан бўлиб қолган, дейиш учун инсон нақадар савиясиз бўлиш керак?!!
Сув ресурсларининг аҳамияти ва уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш зарурлигини билиб олдик.
Сувсизлик бу – асрнинг глобал муаммоси экан, бунга дунёнинг барча давлатлари биргаликда курашиши, бир-бирига ёрдам бериши, аҳоли эса сувдан фойдаланиш маданиятини ҳис қилган ҳолда амал қилишлари керак бўлади. Чунки бир ерда сув билан боғлиқ муаммо катталашгани сари, у ерда ҳаёт умиди сўниб бораверади. Сувга эҳтиёжи бор жамики жонзотлар эса сувли мамлакатларга қараб кўча бошлайди. Ва бу ўша давлатнинг ҳам муаммосига айланади. Кеч бўлса-да, вақтимиз бор, дунёни биргаликда бу инқироздан қутқаришимиз лозим!..
Халқ ичинда мўътабар бир нарса йўқ давлат каби,
Бўлмағай давлат жаҳонда қувват-у сиҳҳат каби!
Иқтисод, инсоф зийнатдур вужуди одама,
Яхши неъмат йўқ кишига саъй ила ғайрат каби!
Энди ҳар биримиз ўз-ўзимизга: “Ўзим яшаб турган юртимни тинчлиги учун, она-Ватанимни равнақи учун, аждодларим ётган муқаддас заминим учун, киндик қоним тўкилган диёрим учун, азиз бўлган эл-халқим учун, фарзандим мендан ҳам бахтлироқ бўлиши учун, боламни келажаги учун мен нима иш қилдим?” – деб савол берайлик...
Беқиёс ва бетакрор, катта ва бой тажрибага эга доно халқимиз эллик минг элакдан ўтказиб, ўзининг пурҳикматли мақолларида бекорга «Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан!» демаган!!!
Ахир «Тежам билан ишлатсанг – уй-рўзғоринг бут. Исроф билан ишлатсанг – ёмон кунни кут!» деб бежизга айтилмагандир?!!
Доно ҳалқимиз ўзининг улуғ ҳикматларида
Эрта едим – ўтдим.
Ҳамма ҳайитга чиққанда,
Хумга кириб ётдим»,
Нон аяган – нонга»,
Ёмон ўғил ота молини сочар»,
Кийишинг – ипак»,
Бойиганда – муҳтожликни!»,
Совурсанг – кетасан»,
Кўп-кўп есанг – нени ерсан?»,
Солаверсанг – оғир».
деб айтишида ҳам жуда кўп маънолар бор!!! Шунинг учун энди биз ҳам Аллоҳ таолонинг ғазабига сабаб бўладиган, дўзахга яқинлаштирадиган, жаннатдан узоқлаштирадиган, фақирликка етаклайдиган ИСРОФдан сақланайлик!!!
Меҳрибон Парвардигоримиз соғлик-саломатлигимиз фани – табобат илмининг ярмини биргина (!) Қуръони каримнинг 7-чи сураси Аъроф сураси 31-оятининг ярмига, Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам биргина (!) муборак ҳадиси шарифларига жамлаб қўйган эканлар, биз икки дунёда ҳам чин саодатни истасак, ҳеч кимга ҳеч нарса қолдирмаган КИТОБ – Каломуллоҳ ва ҲИКМАТ – ҳадиси шарифга амал қилсак – марра бизники!
Илоҳо ўзларимизни ҳам, фарзанд-зурриётларимизни ҳам Меҳрибон Парвардигоримиз буюрган, Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган, ўтмишда ўтганларимизни руҳлари шод бўладиган, халқимиз хурсанд бўладиган, ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!
Муҳтарам азизлар! Тинч бўлиб турган юртимизда мусаффо осмонимиз остида яшаётган жаннатмакон диёримизни бойлиги учун, Худони ўзгача Илоҳий назари тушган муқаддас Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги учун, турмушимиз ободлиги ва кўпчиликни ризқи учун, элимизни мўл хирмони ва оиламиз дастурхони кўрки учун ўз ҳиссамизни қўшайлик! Шу жаннатмакон диёр – муқаддас заминда яшаётган ҳар биримиз, Аллоҳ таоло Ўзбекистонга берган барча беҳисоб ва бетакрор, мислсиз ва беқиёс неъматларидан фойдаланаётган ҳар бир одам боласи ўзини муносиб ҳиссасини қўшиши лозим эканлигини унутмайлик!..
Иброҳимжон домла Иномов