Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Феврал, 2025   |   6 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:10
Қуёш
07:30
Пешин
12:42
Аср
16:03
Шом
17:47
Хуфтон
19:02
Bismillah
05 Феврал, 2025, 6 Шаъбон, 1446
Янгиликлар

Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

4.02.2025   2807   1 min.
Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Шу йил 3 февраль куни Малайзия исломни англаш институти тасарруфидаги ИКИТ-ТВ телеканалида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, буюк мутафаккир алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва Янги Ўзбекистонда ташкил қилинган халқаро илмий тадқиқот марказлари фаолияти ҳамда ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинувчи ҳужжатли филм намойиш этилади. 

Ушбу муносабат билан Малайзия исломни англаш институти раиси Муҳаммад Нур Манути Имом Термизий, Имом Бухорий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказ раҳбарларидан иборат делегациясини қабул қилди.

Учрашувда семинар ва конференциялар ташкил этиш,  ҳамда ҳамкорликда алломаларнинг илмий мероси ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш каби  ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

Имом Термизий
халқаро илмий-тадқиқот маркази
матбуот хизмати

Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Устознинг сабоғи

4.02.2025   1568   1 min.
Устознинг сабоғи

Устоз хаттахтага 1 рақамини ёзди ва ўқувчиларга қараб: “Бу сизнинг инсонийлигингиз”, деди. Сўнг 1 рақами ёнига 0 рақамини ёзиб: “Бу сизнинг бойлигингиз” деди. Яна бир 0 ёзар экан: “Бу сизларнинг мартабангиз”, деди.

Устоз шу зайл рақамни йириклаштириб бораркан, инсон ҳаётда эришиши мумкин бўлган ютуқларни санарди. Кейин эса... Бошланишдаги 1 рақамини ўчириб ташлади. Хаттахтада ҳеч бир қийматга эга бўлмаган ноллар қолди. Шунда устоз шогирдларига: “Агар сизда инсонийлик бўлмас экан, қолган ютуқларнинг бари ҳеч бир қийматга эга бўлмайди”, деди.      

Қиссадан ҳисса шуки, ҳаётнинг ўзи бир дарсхона. Бирини кўриб фикр қил, бирини кўриб шукр қил, деган нақл бежиз айтилмаган. Аллоҳ бизга берган умрни Ўзи рози бўладиган, бошқаларга наф келтирадиган, дунё ва охиратда фойдали бўлган ишларга сарфлайлик. 

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар