Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Феврал, 2025   |   8 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:08
Қуёш
07:28
Пешин
12:42
Аср
16:05
Шом
17:50
Хуфтон
19:05
Bismillah
07 Феврал, 2025, 8 Шаъбон, 1446
Янгиликлар

Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди

4.02.2025   8258   1 min.
Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси 4 февраль куни Бухоро шаҳрида ўтказилди. 

Тадбирлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Обиджон домла Қодиров бошчилигида бўлиб ўтмоқда.

Дастлаб, “Мир Араб” олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, вилоят вакиллиги ходимлари, шунингдек, “Ҳаж-2024” ҳожилари ва маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
Тадбир давомида ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда имом-хатиблар, шу билан бирга отинойилар ўзларига бириктирилган маҳалла ҳудудидан “Ҳаж-2024” зиёратчисини маънавий-маърифий тадбирларга жалб этишди. Муаммоли хонадонларга кирилиб, ҳол-аҳвол сўралди. Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 160 та оилага, отинойилар 4 тоифага мансуб 16 та оилага, умумий ҳисобда 176 та оилага маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам қилинди.

***

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг Бухорога ташрифи доирасида муфтий ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов Мир Араб олий мадрасаси талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда талабаларга яратилган шарт-шароитлар борасида ҳам сўз бориб, юксак даражада экани ва бунинг шукри фақат илм олиш билан адо этилиши ҳақида сўз кетди.

***

Мир Араб олий мадрасасининг устоз ва талабалари томонидан чиқарилаётган видеочиқишлар сифатини янада ошириш мақсадида овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси зарурий техник жиҳозлар билан таъминланди.
Зайниддин домла Эшонқулов мадрасасидаги тасвирга олиш хонаси билан ҳам танишиб, медиамарказ фаолиятига хайр тилаб дуо қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди Диний идора раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро вилоятида бўлишди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Саҳоба мунофиқ бўлдими?

6.02.2025   2513   2 min.
Саҳоба мунофиқ бўлдими?

Абу Усмон Наҳдийдан, у эса Ҳанзала Усайдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Ҳанзала Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёзувчилари (котиблари)дан бири эди, бундай дейди: Абу Бакр розияллоҳу анҳу менга йўлиқиб қолдилар ва: — Эй Ҳанзала, аҳволинг қандай? — деб сўрадилар.

Мен у кишига жавобан: — Ҳанзала мунофиқ бўлиб қолди! - дедим. Абу Бакр ҳайрон бўлиб: — Субҳаналлоҳ! Бу нима деганинг? — дедилар.

Мен: — Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганимизда, у зот бизга дўзах ва жаннат ҳақида зикр қилиб, эслатадилар. Шундайки, биз уларни худди кўз билан кўраётгандек ҳис қиламиз. Лекин, у зотнинг ҳузурларидан чиқиб, аёлимиз, болаларимиз ва тирикчилигимиз билан машғул бўлсак, кўп нарсаларни унута бошлаймиз, - дедим.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу: — Аллоҳга қасамки, биз ҳам худди шундай ҳолатни бошдан кечирамиз! - дедилар. Шунда мен ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордик.

Мен: — Ё Аллоҳнинг Расули, Ҳанзала мунофиқ бўлиб қолди! - дедим.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: — Бу нима деганинг? - деб сўрадилар.

Мен: — Ё Аллоҳнинг Расули, биз сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда, сиз бизга дўзах ва жаннат ҳақида эслатасиз, шу даражадаки, биз уларни худди кўзимиз билан кўраётгандек ҳис қиламиз. Лекин сизнинг ҳузурингиздан чиқиб, аёлимиз, болаларимиз ва тирикчилик ишлари билан машғул бўлсак, кўп нарсаларни унута бошлаймиз, дедим.

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: — Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар менинг ҳузуримда бўлганингиздек ҳолатингизни узлуксиз давом эттирадиган бўлсангиз, фаришталар ётоқларингизда ва йўлларингизда сизлар билан кўришиб, саломлашиб юрар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, (ҳар нарсанинг) ўзига яраша вақти бор (Бу сўзни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта такрорладилар) (Имом Муслим ривояти).

Ҳадисдан олинадиган хулоса:
Одамнинг баъзи вақтларда Аллоҳнинг зикри ва ибодат билан машғул бўлиши, баъзи вақтларда эса ўзининг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаши табиий ҳолдир. Бу унинг мунофиқлигига далолат қилмайди. Шунинг учун, ушбу ҳадисдан нотўғри хулоса чиқариб, уни гуноҳларга йўл бериш баҳонасига айлантириш мумкин эмас.
Ҳадисдаги маъно шундан иборатки, мусулмон киши ибодат қилиши билан бирга, вақти-вақти билан танасига ҳордиқ бериши ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўлиш ҳуқуқини ҳам адо этиши керак.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ