Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази мажмуасида Бухоро вилоятидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Азизбек Қаландаров, Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Зулҳайдар Султонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими Муҳаммадамин Насриев, Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир Элов иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар таълим тизимидаги долзарб масалалар, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, ижтимоий тармоқдан тўғри фойдаланиш аҳоли ўртасида маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш масалаларида нутқ сўзлади.
Айтиб ўтилган мавзулар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тавсия ва таклифлар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Қирғизистонни қабул қилади.
Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида ЎФА ўйин вақтини ўзгартириш борасида ОФКга сўров юборди ва ижобий жавоб олди.
Шу тариқа беллашув Тошкент вақти билан 21:15 га кўчирилди.
Манба: tribuna.uz