Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июл, 2025   |   30 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:35
Қуёш
05:12
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:51
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Июл, 2025, 30 Муҳаррам, 1447

Барча ҳудудларда қорилар сараланди

19.02.2025   13213   1 min.
Барча ҳудудларда қорилар сараланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ташкил қилинган қориларни суҳбатдан ўтказиш тадбирлари юртимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. 

Жорий йилнинг 18 февраль санасида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги вакилликларда 2025 ( ҳижрий 1446) йилги Рамазон ойида Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни саралаш учун суҳбатлар ташкил қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимларидан иборат устозлар мазкур қориларнинг тайёргарлигини текшириб, уларга таровеҳ ва хатми Қуръон одобларига оид керакли тавсияларни беришди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Барча ҳудудларда қорилар сараланди Барча ҳудудларда қорилар сараланди Барча ҳудудларда қорилар сараланди Барча ҳудудларда қорилар сараланди Барча ҳудудларда қорилар сараланди Барча ҳудудларда қорилар сараланди Барча ҳудудларда қорилар сараланди Барча ҳудудларда қорилар сараланди Барча ҳудудларда қорилар сараланди
Бошқа мақолалар

Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

18.02.2025   80862   1 min.
Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:

أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.