Бугун чоршанба. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига юртимизнинг турли жойларидан келган юртдошларимизни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков қабул қилди.
Уларнинг ҳаж ва умра, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда қилган мурожаатларини тинглади.
Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва сўровлар атрофлича ўрганилиб, Диний идора ваколати доирасида ҳал этишга йўналтирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
حدثنا أبو جعفر محمد بن علي الوراق نا عبيد الله بن محمد أبو محمد القرشي التيمي نا عبد الرحمن بن حماد نا حفص بن سليمان أنا طلحة بن يحيى بن طلحة عن أبيه عن طلحة بن عبيد الله قال: سألت رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم عن تفسير سبحان الله قال: فقال: هو تنزيه الله عن كل سوء.
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан “Субҳаналлоҳ”нинг тафсири ҳақида сўрадим. У зот алайҳиссалом: “У Аллоҳ таолони ҳар қандай нопокликдан поклашдир”, дедилар”.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД