Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Март, 2025   |   16 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:15
Қуёш
06:33
Пешин
12:37
Аср
16:43
Шом
18:34
Хуфтон
19:47
Bismillah
16 Март, 2025, 16 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Муборак ой шукуҳи: "Мавлоно" қабристонида ҳам ҳашар ўтказилди

10.03.2025   6418   1 min.
Муборак ой шукуҳи:

Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.
 

Унинг доирасида Наманган шаҳридаги "Мавлоно" қабристонида ташкил этилган хашарда маҳаллалар фаоллари, нуронийлар ва ёшлардан иборат мингга яқин фуқаролар иштирок этишди.


"Мавлавий" зиёратгоҳи олдида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ҳамда бир гуруҳ имомлар, нуронийлар билан муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, эзгу ишларни давом эттириш мавзусида суҳбатлашди. 


Шунингдек, тадбир доирасида ўтганлар хотираси ёдга олиниб, уларнинг руҳига Қуръон тиловот қилинди. Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида қурбонлик сўйилиб, хайру саховат ишлари амалга оширилди. Манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудуд янада кўркамлаштирилди. 


Бу каби хайрли тадбирлар нафақат марҳумларнинг руҳини шод этиш, балки жамоатчиликни бирлаштириш, авлодлар ўртасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муборак ой шукуҳи: Муборак ой шукуҳи: Муборак ой шукуҳи: Муборак ой шукуҳи: Муборак ой шукуҳи:
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Салавот айтинг ва салом йўлланг

12.09.2024   4738   1 min.
Салавот айтинг ва салом йўлланг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг(Аҳзоб сураси, 56-оят).

Салавот Аллоҳдан бўлса, бандаларига раҳмат, мағфират ва неъматдир. Фаришталардан бўлса, истиғфорлари ва хизматлари билан иззат-икром кўрсатмоқдир, умматларидан бўлса, дуо ва эъзозлашдир. (Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, Исмоил Ҳаққий Бурсавий, Элмалили, Қози Байзовий).

Ушбу ояти карима ҳукмига кўра, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш (Аллоҳ таолонинг амри сифатида) фарздир. Аммо саҳиҳ қавлга кўра, муборак номлари зикр қилинганда салавот келтириш вожибдир. (Элмалили, Ҳақ дини, Қуръон тили, 6-жилд, 33-саҳифа; Тафсири Ҳилол, 4-жуз, 624-саҳифа).

Бунда бир мажлисда номлари зикр қилинса ёки ҳар гал номлари айтилганда салавот айтиш вожиб (Тафсири Қозий Байзовий, 4-жилд, 299-саҳифа) бўлади, деганлар ҳам бор.

Баъзи муфассирлар: “Умрида бир марта салавот айтиш вожиб”, деганлар.

Бу ҳукмларнинг далили, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Олдида номим зикр қилинганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин”, деганларидир (Сунани Термизий, Дуолар китоби, 3545-ҳaдиc).

“Энг гўзал салавотлар” рисоласидан